ваъдалар
Матто 28:19–20 “…19 Шунинг учун бориб, барча халқлардан шогирд орттиринглар. Уларни Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номи билан сувга чўмдиринглар. 20 Мен сизларга буюрган ҳамма нарсага амал қилишни уларга ўргатинглар. Зотан, Мен ҳар доим, дунёнинг охиригача сизлар билан бирга бўламан.” Омин (Биз шогирд орттирар эканмиз, Исо доимо биз билан бўлишни ваъда қилган).
Ҳаворийлар 1:8 Аммо Муқаддас Руҳ сизларни қамраб олганда, куч–қудратга тўласизлар. Қуддусда, Яҳудия ва Самарияда, ер юзининг ҳамма бурчакларида сизлар Менинг шоҳидларим бўласизлар. (Биз борган жойимизда Исонинг шоҳидлари бўлар эканмиз, Муқаддас Руҳнинг куч–қудратига эга бўламиз).
Ишаё 41:10
Қўрқма, Мен сен билан биргаман,
Ваҳимага тушма, Мен сенинг Худойингман.
Сенга куч бераман, Ўзим ёрдамга келаман,
Ғолиб ўнг қўлим билан сени қўллайман.
Матто 16:18 …Мен Ўзимнинг жамоатимни қураман…
(Исо Ўз ишини бажаради. Масиҳийлар Ғолиб томонда. Жамоатни қуришга қанча вақт сарфласак ҳам арзийди).
Ваҳий 7:9 Шундан кейин мен саноғига етиб бўлмайдиган катта бир оломонни кўрдим. Турли хил халқ, қабила, элату миллатларга мансуб бўлган бу одамлар тахт олдида, Қўзининг ҳузурида туришарди. Ҳаммасининг эгнида оқ либос, қўлларида пальма дарахти шохлари* бор эди. (Бутун жаҳонга мансуб бўлган бу ваҳийда Осмон Шоҳлиги тасвинланган бўлиб, у ерда ҳар бир миллат вакиллари борлиги тилга олинган).