Бизнинг эътиқодимиз
Биз қуйидагиларга ишонамиз:
- Эски ва Янги Аҳд илоҳий илҳом билан ёзилган бўлиб, ҳеч қандай хато ёки камчиликка эга эмас. Муқаддас Битиклар имон ва ҳаёт бахш этиб, инсон ҳаёти устидан чексиз ва мутлақ ҳокимиятга эга.
- Парвардигори Оламнинг учбирлик шахсияти мавжуд: Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ.
- Исо Масиҳ бокира биби Марямдан, Муқаддас Руҳ орқали туғилган бўлиб, илоҳий табиатга эга.
- Одам Ато ва Момо Ҳаво Худонинг илоҳий суратида яратилган. Уларнинг қилган гуноҳи натижасида бутун инсоният ҳам жисмоний, ҳам руҳий ўлимга мубтало бўлди. Шу сабабдан бу дунёга келган ҳар бир инсон гуноҳкор табиатга эга бўлиб, Худо олдида айбдор ҳисобланади.
- Раббимиз Исо Масиҳ гуноҳларимиз учун ўлди, шу сабабдан Исо Масиҳга ишонганлар Унинг ўлими туфайли оқланадилар ва Худо билан ярашадилар.
- Исо Масиҳ ўликлардан тирилди ва осмонга кўтарилди, ҳозирда У бизнинг Ҳимоячимиз ва Олий Руҳонийимиз вазифасини бажармоқда.
- Раббимиз Исо Масиҳ албатта қайтиб келади.
- Исо Масиҳга эътиқод қилган ҳар бир одам Муқаддас Руҳ орқали юқоридан туғилиб, Худонинг оиласига аъзо бўлади.
- Муқаддас Руҳ ҳар бир имонли кишининг қалбида яшайди, шу орқали уни Исога ўхшатиб ўзгартириб боради ва хайрли ишлар учун керакли бўлган барча кўникмаларни беради.
- Охиратда одамлар тирилади, солиҳлар абадий фаровонликка эришади, фосиқлар эса абадий жазога мубтало бўлади.