Гомосексуализм
“Турли даврларда ва турли маданиятларда гомосексуализмга турлича
ёндашиб келинган, баъзи маданиятларда уни қабул қилишган,
бошқаларида эса уни жазолаб, ман этишган.
Гомосексуализм қадимги Юнонистон ва Рим империясида ҳам кенг
тарқалган эди.
Яҳудий, масиҳий ва одатда исломий муҳитларда гомосексуализм
гуноҳкорона иллат сифатида қораланган.”
Баъзи одамлар “ахлоқ қоидалари ўзгарувчан” деб айтишади, бу дегани
— илгарилари гуноҳ, деб ҳисобланган нарса энди гуноҳ бўлмаслиги
мумкин.
Гомосексуализм каби долзарб мавзу келгуси йиллар давомида яна кўп
баҳс қилинадиганга ўхшайди.
Масиҳийлар бу мавзуга қандай ёндашмоқлари зарур?
Биз Муқаддас Китоб ақидаларига ишонамиз, уни имонимиз ва ҳаётимиз
асоси, пойдевори деб биламиз.
Муқаддас Китоб бизга бу борада нималарни ўргатмоқда?
Табиийки, Муқаддас Китобда “гомосексуализм” деган сўз йўқ, бироқ бу
тушунча бошқа иккита сўз билан ифодаланган “фаҳшбозлик” ва
“баччабозлик”.
Келинглар, эътиборимизни Худога қаратиб, изланишларимизни
1–саволдан бошлайлик.
1–савол: Муқаддас Китобга кўра гомосексуализм гуноҳми?
Левилар 18:22да шундай ёзилган:
“Аёл билан ётгандай, эркак киши билан ётманг. Бу жирканчдир.”,
Левилар 20:13 да шундай ёзилган:
“Агар эркак аёл билан ётгандай бошқа эркак билан ётса, уларнинг
иккови жирканч иш қилган бўладилар. Иккови ҳам ўлдирилсин,
уларнинг қони ўз гарданида қолади.”
2
Римликларга мактуб 1:27
“Худди шунингдек, эркаклар ҳам аёллар билан бўладиган табиий
жинсий муносабатдан воз кечиб, бир–бирларига нисбатан шаҳвоний
ҳирс билан ёндилар. Эркаклар бир–бирлари билан беҳаё ишлар қилиб,
қилмишларига яраша жазо тортяптилар.”
1 Коринфликлар 6:9,10
Наҳотки билмасангизлар?! Ноҳақлик қилувчилар Худонинг Шоҳлигидан
баҳраманд бўлмайдилар–ку! Адашманглар, жинсий томондан ахлоқсиз
бўлганлар, бутпарастлар, зинокорлар, баччабозлару баччалар, ўғрилар,
тамагирлар, майхўрлар, ғийбатчилар ва товламачилар Худонинг
Шоҳлигидан баҳраманд бўлмайдилар.
I Tимўтий 1: 10
Дарҳақиқат, фаҳшбозлар, баччабозлар, одам савдоси билан
шуғулланувчилар, ёлғончилару сохта гувоҳлик берувчилар, хуллас,
соғлом таълимотга зид иш қилаётганларнинг ҳаммаси учун берилган.
Бу оятларнинг ҳаммасида гомосексуализм ахлоқсизлик деб қораланади.
Мен яна бир бор такрорлаб айтаман,
Муқаддас Китобда гомосексуализм, яъни фаҳшбозлик ва баччабозлик
қатъий тарзда тақиқланади.
Дунёнинг яратилиши, яъни Ибтидо даврида Худо оилани бунёд қилди,
оила бу эркак ва аёлнинг иттифоқидир. Оиланинг бу тушунчаси асрлар
давомида Муқаддас Китобда асло ўзгармаган.
Шу боис, замонавий маданият бизга: гомосексуализм – қабул
қилишимиз керак бўлган, муайян одамларга хос ҳаёт тарзи деб
уқтирганда, Муқаддас Китоб бунга тамомила зиддир.
Худонинг назарида гомосексуализм ўта жирканчлидир, одам бундай
ҳаёт тарзини асло танлаши керак эмас.
Одамлар: “Гомосексуалистларнинг ҳуқуқларига оид одоб–ахлоқ
қоидалари ўзгарувчан”, деб айтганларида, улар қаттиқ адашадилар.
Зеро, Худонинг Каломи абадийдир, У ҳеч қачон ўзгармайди. Худо Ўз
сўзидан қайтмайди.
3
Баъзи имонлилар: “Доимий равишда фақат бир эркак билан жинсий
алоқа қиладиган киши, ўзининг шеригига садоқатли бўлгани боис,
юқоридаги оятлар унга тегишли эмас,” деб айтишади. Улар қаттиқ
адашадилар.
Гомосексуалистлар одатда: “Исо гомосексуализм ҳақида ҳеч нарса
айтмаган”, деб айтганларида ҳам қаттиқ адашадилар, чунку улар Матто
19–боб, 5–оятни эътибордан қочирган бўладилар. У ерда шундай деб
ёзилган:
“Исо уларга шундай жавоб берди:
— Наҳотки сизлар: азалда Яратувчи “одамларни эркагу аёл қилиб
яратди” деган сўзларни ўқимаган бўлсангизлар? “Шунинг учун эркак
киши ота–онасидан бўлак бўлиб, хотинига боғланиб қолади, иккаласи
бир тан бўладилар.”
Демак, Исонинг сўзларига кўра, оила бир эркак ва бир аёлдан ташкил
топади. Исо ҳеч қачон Ўзининг бу сўзларига қарши иш тутмаган.
Гомосексуалистлар: “Исо гомосексуализмга қарши гап гапирмаган”
деганларида, Худонинг илоҳий учбирлигидан асло хабарлари йўқлигини
ошкора қиладилар. Зеро Отамиз Худо, Раббимиз Исо Масиҳ ва Муқаддас
Руҳ бирдир. Улар бир овоздан гапирадилар. Худонинг айтган сўзларига
Исо ҳеч қачон эътироз билдирмайди.
Баъзан одамлар гомосексуализмни оқлаш учун шундай деб айтишади:
“Ирқлар аро уйланишларга рухсат берилган экан, гомосексуал
муносабатларга ҳам рухсат берилиши керак”. Бундай гапирадиган
одамлар аслида олма билан хурмонинг фарқига бормайдиганга
ўхшайди. Муқаддас Китоб одамларни терисининг рангига қараб
ажратмайди. Мисол учун, мен оқ танли бўлиб туғилганман, мен истасам
ҳам теримнинг рангини ўзгартира олмайман, ўзгартирмайман ҳам. Бу
менга нима учун керак?
Муқаддас Китоб гомосексуализмни гуноҳ деб атаган бўлса, демак бу
иллатдан юз ўгирса бўлади, ундан воз кечса бўлади.
Бунга мисол қилиб айтишим мумкинки, дунёда кўплаб одамлар бу
гуноҳли иллатдан озод бўлганлар.
4
Бир куни қўлимга ”Масиҳий гомосексуалист” деган китоб тушиб қолди.
Ўша китоб муаллифининг ёзишича, у гомосексуалист бўлишига қарамай,
Масиҳга қаттиқ эътиқод қилар экан. Йўқ, бундай сафсатага мен асло
ишонмайман, У ўзини ўзи алдаб юрибди.
1Коринфликлар 6–боб, 9–10–оятларда шундай ёзилган:
“Наҳотки билмасангизлар?! Ноҳақлик қилувчилар Худонинг Шоҳлигидан
баҳраманд бўлмайдилар–ку! Адашманглар, жинсий томондан ахлоқсиз
бўлганлар, бутпарастлар, зинокорлар, баччабозлару баччалар, ўғрилар,
тамагирлар, майхўрлар, ғийбатчилар ва товламачилар Худонинг
Шоҳлигидан баҳраманд бўлмайдилар.”
Бу ерда: агар, бирон марта шу каби гуноҳни қилган бўлсангиз Худонинг
Шоҳлигига кирмайсиз, деб ёзилмаган.
Бу оятларда айтилишича: агар, сиз ўзингни имонлиман деб туриб,
юқорида айтилган гуноҳларда яшаб юрсангиз, демак жаннатга эмас,
дўзаҳга тушасиз.
Шу боис, ўзингизни алдашни бас қилинг.
Демак, Муқаддас Китобнинг гомосексуализмга бўлган муносабати
очиқ–ойдиндир.
Шубҳага ҳеч қандай ўрин йўқ.
2–савол
Муаммо нимада?
Нега гомосексуализм гуноҳ ҳисобланади?
Агар ҳеч ким зарар кўрмаса – унда муаммо нимада?
Ахир, икки эркак бир–бирини севиб, бир–бири билан жинсий алоқа
қилса, бунинг нимаси ёмон?
Худонинг бу билан нима иши бор?
5
Келинглар муаммонинг илдизига қайтайлик, каттароқ расмга назар
солайлик.
Жинсий муносабатни Худо яратган.
Худо уни нима мақсадда яратди?
Бу саволга жавобни Эфесликлар 5–боб, 22–33–оятларда ўқисак бўлади.
Илтимос, парчадаги “бўйсуниш” ва ”бош” каби сўзларга диққатингизни
қаратманг, акс ҳолда асосий мавзудан чекинасиз.
Худо жинсий муносабатни яратганда, нафақат фарзандларни дунёга
келтириш, яқинлик ва завқни кўзда тутган, балки бундан–да юксакроқ
мақсадни кўзлаган.
Эфесликларга мактубининг бу оятларда никоҳнинг асл мақсади очилган
бўлиб, у ерда шундай ёзилган:
“Эй хотинлар, сиз Раббимиз Исога қандай бўйсунсангиз, эрларингизга
ҳам шундай бўйсунинг. Масиҳ имонлилар жамоатининг боши бўлгани
каби, эр ҳам хотиннинг бошидир. Масиҳ Ўз танаси бўлган жамоатнинг
Нажоткоридир. Жамоат Масиҳга қандай тобе бўлса, хотинлар ҳам ҳар
жиҳатдан ўз эрларига шундай тобе бўлишлари керак. Эй эрлар, Масиҳ
жамоатни яхши кўриб, Ўзини жамоат учун фидо қилганидай, сизлар ҳам
хотинларингизни шундай яхши кўринглар. Масиҳ жамоатни сув ва
Худонинг каломи орқали поклаб, муқаддас қилиш ниятида Ўзини фидо
қилди. Жамоатни Ўз ҳузурига келтирганда, жамоат ҳар қандай ғубор,
ажин ва доғдан холи бўлиб, улуғвор, муқаддас ва бенуқсон бўлиши
учун Масиҳ Ўз жонини аямади. Эрлар ҳам ўз хотинларини ўз таналарини
севгандай севишлари керак. Ўз хотинини севган эркак ўзини севган
бўлади. Ҳеч ким ҳеч қачон ўз танасини ёмон кўрмайди. Аксинча, уни
озиқлантириб, парвариш қилади. Масиҳ ҳам Ўз жамоатини худди
шундай озиқлантириб, парвариш қилади. Биз Масиҳ танасининг
аъзоларимиз. Муқаддас битикларда шундай ёзилган: “Шунинг учун
эркак киши ота–онасидан бўлак бўлиб, хотинига боғланиб қолади,
иккаласи бир тан бўладилар.” Бу буюк сирдир, энди бу сир Масиҳ ҳамда
жамоатга ҳам тааллуқлидир. Хулласи калом, ҳар бир эр ўз хотинини
ўзини севгандай севсин. Хотин ҳам эрини ҳурмат қилсин.
Демак, оиладаги эр ва хотин орасидаги муносабат аслида Масиҳ ва
жамоат орасидаги муносабатнинг рамзидир.
6
Демак Худо оила мисолида Масиҳ ва жамоат орасидаги муносабатнинг
намунаси, мисоли ва тимсоли сифатида фойдаланади.
Исо Масиҳ Худо билан бир бўлгани сингари, биз ҳам Масиҳ билан бир
бўлишимиз даркор.
“Биз Худодан буткул фарқ қиламиз, бироқ У билан бир бутун бўлишимиз
мумкин.
Бу каби муносабатни никоҳ тимсолида, яъни иккита бир–биридан буткул
фарқ қиладиган одам – эркак ва аёл – никоҳ ришталарини боғлаганлари
тимсолида кўришимиз керак бўлади.
Никоҳ бу тирик, муайян бир рамздир.
Ҳар бир никоҳ Масиҳ ва жамоатнинг бирлашган уйғунлигини ўзида
ифода этиши шарт.
Худонинг назарида никоҳ ана шундай бўлиши лозим.
Жинсий алоқа эса ўша никоҳ аҳдини янада мустаҳкамлайдиган
омилдир.”
Агар никоҳ Худонинг назарида шундай бўлса, демак оиладан
ташқаридаги ҳар қандай жинсий алоқа: зино бўладими,
фоҳишабозликми ёки гомосексуализмми – ҳаммаси Худонинг режасига
путур етказадиган иллатлардир.
Статистика маълумотларига кўра, замонавий дунёда айнан шундай
фожиа юз бермоқда:
Никоҳдан олдин фоҳишабозлик билан шуғулланган одам, тўйдан кейин
ҳам зино қилади.
Тўйдан олдин жинсий алоқада бўлган ёшлар, кўп ҳолларда ажрашиб
кетадилар.
Бизни Худо яратган.
Шу боис одоб–ахлоқ қоидаларини ҳам биз учун Худо белгилаган, чунки
биз учун нима яхши ва нима ёмон эканини У биздан яхши билади.
Худо биз учун белгилаган ахлоқ чегарасидан чиқиб кетганимизда эса,
биз ўзимизга, маданиятимизга ва энг муҳими Худонинг оила учун
кўзлаган мақсадига путур етказамиз.
7
Гомосексуалистларнинг ўз ҳуқуқларини талаб қилиши – Худонинг асл
мақсадини булғайди. Чунки улар ҳар қандай жинсий алоқага эркинлик
бериш керак, деб талаб қиладилар. Уларнинг бу талаби эса нафақат
бизга, балки бутун жамиятимизга ўта салбий таъсир қилади.
Агар жамиятимиз гомосексуалистларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган
бўлса, демак, туғишган ака–сингиллар орасидаги жинсий муносабатни
ва ҳайвонлар билан жинсий муносабатни ҳам ҳимоя қилиши керак
эканда?!
Вояга етмаган ёш болалар билан жинсий муносабатничи? Уни ҳам ҳимоя
қиламизми?! Баччабозларни бошимизга кўтариб юрамизми?!
Агар биз Худонинг белгилаган стандартларга риоя қилмайдиган бўлсак,
демак ҳар қандай жинсий муносабатни қонуний, деб қабул қилишимиз
керакдир?!
Мен бу билан нима айтмоқчиман? Худонинг мукаммал режасида инсон
жамиятининг бирламчи ҳужайраси оила ҳисобланади, жамиятда оила
муҳим ва бетакрор ўрин тутади, жинсий муносабат эса ўша оилани
жипслаштирувчи асосий омилдир. Шундай экан, жинсий муносабатдан
нотўғри фойдаланиш, Худонинг режасини менсимасликни билдиради.
Агар сиз турмуш қурган бўлсангиз, турмуш ўртоғингизга садоқатли
бўлинг ва шу орқали Худонинг режасини қўллаб–қувватланг.
Борди–ю бўйдоқ бўлсангиз, ўзингизни пок сақлаган ҳолда Худонинг
режасига амал қилинг.
Гомосексуалистлар шундай гапларни айтишни яхши кўришади: “Иккита
гомосексуалист, бир умр, ўла–ўлгунча бир–бирига содиқ бўлиб
яшайди”.
Ҳақиқат эса шундан иборатки, бундай нарса ҳеч қачон содир бўлмаган.
“Гей жуфтликларни ўрганган энг батафсил тадқиқотларга кўра, гей
жуфтликлар энг кўпи билан 5 йил давомида бирга яшар экан. Беш
йилдан кўп муддат давомида бирга яшаган гей жуфтлик бутун дунёда
топилмайди.
Бошқа бир тадқиқотга кўра, гейларнинг 3 дан 1 қисми юзлаб одамлар
билан жинсий алоқа қилади.”
8
Гомосексуалистлар кўп ҳолларда кўплаб одамлар билан жинсий алоқа
қиладилар.
Бир муаллиф бу ҳақда шундай ёзган эди:
“Мен шунга аминманки, гомосексуализм инсонни Худо кўзлаган
мақсадга эриштира олмагани сабабли, кўп гейлар жинсий алоқадан
қониқиш ҳиссини ололмаганлари учун тез ва бетўхтов тарзда жинсий
шерикларини алмаштирадилар, жинсий алоқанинг жирканч турларини
ҳам қўллаб кўрадилар, лекин барибир мақсадига эриша олмайдилар.
Зеро асл муносабатни ҳеч қандай сохта муносабат боса олмайди”
3–савол
Худо гомосексуалларга нисбатан қандай муносабатда?
Бир куни мен шундай бир ёзувни кўриб қолдим: “Худо гейлардан
нафратланади”.
Исо Масиҳ хочда фақат ёлғончилар, қотиллар, зинокорлар ва майхўрлар
учун ўлган экан–да. Гомосексуалистлар учун эса ўлмаганми?
Ёки Исо хочда осилиб турганда: “Эй Худо, гомосексуалистларнинг
гуноҳларини менга юклама, Мен улардан нафратланаман” деб
айтганмиди?
Мен уларнинг гуноҳлари учун ўлмайман, деганмиди?
Муқаддас Китобни диққат билан ўқинг.
Худо оламни шунчалик севдики, оламга эса гомосексуалистлар ҳам
киради, Ўзининг ягона Ўғлини берди, токи Унга ишонганлардан
биронтаси, хатто гомосексуалистлар ҳам, ҳалок бўлмасин, балки абадий
ҳаётга эга бўлсин. Демак, гуноҳларидан тавба қилиб, умидини Масиҳга
боғлаган гейлар ҳам абадий ҳаётга эга бўлишади.
Масиҳ гуноҳларимиз учун жон берди, гомосексуалларнинг гуноҳлари
учун ҳам.
Балки сиз гомосексуалистлардан жирканганингиз учун уларга ёрдам
қўлини чўзмассиз, аммо Исо уларни шу гуноҳдан қутқариш учун Ўз
жонини фидо қилди. Раббимиз сизга нажот бергани каби, уларга ҳам
нажот беришга тайёр.
9
Масиҳнинг қони бизни қайси гуноҳлардан поклайди?
Барча гуноҳлардан.
Гомосексуализм гуноҳи ҳам шулар жумласидандир.
Келинг, Худонинг севгисини чекламайлик, зеро Унинг
меҳр–муҳаббатини чеклаб бўлмайди.
4–савол Исонинг баъзи ғалати ҳаракатларини қандай
изоҳлашимиз мумкин?
Матто 26–боб, 49–оятда шундай ёзилган:
Яҳудо Ишқариёт тўғри Исонинг олдига бориб:
— Ассалому алайкум, Устоз! — деб, Уни ўпди.
Нега шу пайтда Исо Яҳудони итариб юбормади?
Нега бетига бир шапалоқ тортмади?
Римликлар 16–боб,16–оятда шундай деб ёзилган:
“Бир–бирингиз билан ўпишиб кўришинглар.”
Дунёдаги кўп жамоатларда ўпишиб саломлашиш одат тусига кириб
қолган. Бошқа жамоатларда эса бундай одат йўқ. Бир жамоатдаги
урф–одатларни ҳамма жамоатлар ҳам ўзларига татбиқ қилмайдилар.
Юҳанно 21:20 да шундай деб ёзилган:
“Бутрус бурилиб, Исонинг севикли шогирди орқаларидан эргашиб
келаётганини кўрди. Бу шогирди кечки зиёфатда энгашиб, Исодан:
“Ҳазрат, Сизни ким тутиб беради?” — деб сўраган эди.”
Баъзи гомосексуалистлар мана шу оятларга асосланиб, Исо ҳам
шогирдлари билан жуда яқин муносабатда бўлган деб, ўзларининг
ноодатий муносабатларга ишора қиладилар. Қандай аҳмоқлик, одамнинг
олдига энгашиб, бирон нарса сўраш уни фаҳшбоз қилиб қўймайди–ку,
ахир.
10
Гомосексуалистлар бундай гаплари билан ўзларининг иллатини гўё
оқлашга тиришгандай бўладилар.
Бошқа томондан феминистлар ҳаракатининг фаоллари эркакларнинг
умуман яқин эркак дўсти бўлиши керак эмас, деб жар соладилар. Бу эса
эркакларни ниҳоятда муҳим бўлган дўстлик ришталаридан ва
кўмакдошлардан маҳрум қилади.
Биз Исони ҳозирги 21 аср иллатлари кўзгусида ҳукм қилишимизга асло
ҳақимиз йўқ!
Исо ҳозирги ғарб маданиятида асло яшамаган, менинг ва сизнинг
маданиятимиз Унга бегона.
Шундай экан, Раббимизни феминистлар мезони ёки гомосексуалистлар
мезони билан баҳоламайлик.
Раббимиз буларнинг ҳаммасидан устун.
Шунинг учун сизнинг тушунчангизга зид бўлган ҳар қандай нарсани
маҳкум қилишга шошилмайлик.
Чунки биз ноҳақ бўлиб чиқишимиз мумкин. Стереотипларингиз эса
ниҳоятда саёз бўлиши мумкин. Шу боис ўз обрўингизни тўкманг.
5–савол: нима сабабдан одам гомосексуалист бўлиб қолади?
Илтимос, яхшилаб қулоқ солинг.
1. Гомосексуалистларнинг айтишича, гомосексуализм ирсий бир муаммо,
у авлоддан авлодга ўтар эмиш.
Келинглар, бу ҳақда озгина фикр юритайлик. Кўпчилигимиз шундай
оилаларни биламизки, улар майхўрликка муккасидан кетган ва бу
муаммо уларнинг бир нечта авлодида давом этиб келади.
Энди шундай бир вазиятни кўз олдимизга келтирайлик: бир маст одам
машина ҳайдаб, одамни босиб кетибди ёки хотинини дўппослаб,
11
ўлдириб қўйибди, дейлик. Уни қамашди. Бу одамнинг отаси ҳам, бобоси
ҳам пьяниста бўлган.
Ўша майхўр қози олдига келади–да шундай деб айтади: “Ўртоқ судья,
менга раҳм қилинг, менинг айбим йўқ. Ҳамма айб бемаъза қонимда,
ахир отам ҳам, бобом ҳам пьяниста бўлишган. Ичмасам туролмайман.”
Судья уни айбсиз деб, қўйиб юборади дейсизми?
Асло!
Судья унга: “Айбланувчи, ҳамма айб ўзингизда. Сиз бу оилавий иллатга
қаршилик кўрсатишингиз керак эди. Ўзингизни даволатишингиз,
психолог ёки бошқа тегишли жойларга мурожаат қилишингиз керак
эди.” — деб айтмайдими?
“Йўқ, тўрам, сиз айбдорсиз!” – дейди у.
Арақхўрлик, ғазаб, зулм, очкўзлик, зино ёки гомосексуализм
наслдан–наслга ўтган иллат бўлса ҳам, буларни асло оқлаб бўлмайди.
Инсоний нуқтаи назардан ҳаёт адолатли эмас.
Баъзи одамлар бошқаларга қараганда, ўз ҳаётлари давомида гуноҳ
билан кўпроқ жанг қилишлари керак.
Шундай одамлар борки, улар аждодларидан ўтган гуноҳларга қаттиқ
қаршилик кўрсатишлари ва уни ўз авлодидан буткул йўқ қилишлари
керак.
Бироқ Худо бу курашда бизга Мададкордир ва бизга зарур бўлган барча
нарсани Ўз вақтида етказиб беради.
2. Инсон гомосексуализмга ўзидан ўзи кириб қолмайди.
Гомосексуалистларнинг аксарият қисми ёшлигида ўз жинсидаги биров
томонидан жинсий тажоввузкорлик қурбони бўлишган. Бунинг
оқибатида катта бўлгач, табиийки, бундай одам гомосексуализмга
ружу қўяди.
12
3. Яна бир сабаб бу – ота–она билан фарзанд орасидаги ёмон
муносабат. Агар қизлар онаси билан ёки ўғиллар отаси билан
болалигидан яқин, дилкаш муносабатда бўлмаган бўлсалар одатда
уларда гомосексуализмга қизиқиш бўлади.
4. Оилада ота ва онанинг ўрни алмашиб қолгани ҳам ёмон оқибатларга
олиб келади.
Оилада она ўзини эркакдай тутса, эркак киши эса ўзини латтадай
тутиб, ожиза ўрнини эгалласа, бундай оилада ўсган болалар ўзлари
учун ҳақиқий эркак ёки ҳақиқий аёл намунасига эга бўлмайдилар. Шу
боис, уларнинг тўғри йўлдан адашиши анча осон бўлади.
6–савол: Биз гомосексуалистларга нима деб жавоб беришимиз
керак?
Мен имонга янги келган пайтларимда, мени бир неча ҳафталик
масиҳийча лагерга таклиф қилишди.
Мен учун бу аъло имконият эди.
Ҳаётим ўзгара бошлади.
Ўша лагерда мен ҳаётим учун тўғри йўналишни топдим. Ўша тўғри
йўлдан умрим давомида озмадим. Мен ўша даврни Масиҳ билан ўтказган
асал ойим, деб атайман. Ўша вақт ҳаётимнинг энг ёрқин вақтларидан
бири эди.
Лагерь давомида биз 8 кишилик хоналарда ухлар эдик. Мендан ташқари
хонамда яна 7 та масиҳий йигит бор эди. Ҳаммамиз имонга янги келган
эдик.
Хонадошимиздан биттаси имонга келишидан олдин гомосексуалист
бўлганини билиб, биз ҳаммамиз ундан юз ўгирдик. Унга умуман эътибор
бермасликка ҳаракат қилардик.
Биз ошхонага овқатлангани борганимизда ўз столимиздан унга жой
қолдирмас эдик. У билан бир дастурхонда ўтиришни умуман
хоҳламасдик.
13
Шанба–якшанба кунлари эса денгизга чўмилишга, шаҳарга айланишга
ёки стадионга бейсбол ўйнашга борганимизда эса уни ўзимиз билан
олиб кетмас эдик.
Биз ўзимизнинг бундай юриш–туришимиз билан гўёки унга: “Худонинг
оиласига хуш келибсан. Аммо биз учун сен йўқсан. Чунки одамлар
бизни сен билан кўришса, биз ҳақимизда нотўғри фикрга боришади.
Масиҳ билан ўзинг яшаб юравер. Биз эса сен билан жаннатда
кўришармиз. Омон бўл!” – деб айтгандай бўлардик.
Ҳозир–чи, биз гомосексуалистларга қандай муносабатда бўлишимиз
керак?
Албатта, мен лагерда ўзимни нотўғри тутган эдим.
Биз қандай амалий қадамларни босишимиз керак?
1. Гомосексуалистлар билан муносабат ўрнатинг.
“Ахир, биз ҳаммамиз очкўзлар билан овқатланамиз, хасислар билан
бозор қиламиз, гиначилар ва ҳасадгўйлар билан ёнма–ён яшаймиз,
демак, гомосексуалистлар билан ҳам дўст бўлишимиз бизга қийин
бўлмайди!”
Кўп гомосексуалистларнинг ўтмиши ниҳоятда ачинарлидир, уларда рад
этилиш яралари бор. Шу боис, сиз ҳам улардан юз ўгирманг,
эшигингизни уларга ёпманг. Уларга самимий, мустаҳкам ва ғамхўр
масиҳий дўстлар керак.
2. Мағрурликдан воз кечинг.
Гомосексуалистлар ҳақида ҳар хил пичинг гаплар ва аскиялар айтишни
бас қилинг.
Балки қалбингиз тубида “Худога шукур, мен гей эмасман” деган
мағрурлик бордир.
Мағрурлик эса гуноҳдир.
Тўғри, сиз гей эмасдирсиз, аммо қалбингизда Худо йўқ қилиши керак
бўлган кўплаб бошқа иллатлар бор.
Минбардан тушадиган вақтингиз келди, дўстим.
14
3. Ҳақиқатни севги билан айтинг.
Сиз гомосексуалистнинг ҳаёт тарзини қўллаётгандай ўзингизни
тутяпсизми?
Уларнинг бу гуноҳ билан муаммоси бор.
Муаммога ечим эса Масиҳдир.
Уларга Масиҳ ҳақида айтинг.
Кўплаб гомосексуалистлар айнан шу йўл билан Масиҳга юз бурдилар.
Гуноҳкорни севинг, аммо унинг гуноҳидан жирканинг.
4. Тавба қилишни истамаган баъзи гомосексуалистлар ёки
дунёқараши тор бўлган одамлар сизни тушунмаслигига тайёр
туринг.
Ўзингизни Масиҳ тутгандай тутинг – улар учун ибодат қилинг, уларга
нисбатан мулойим, аммо қатъиятли бўлинг.
Ёшлигимда мен Муқаддас Китобга риоя қиладиган бир жамоатга бора
бошладим.
Бир куни жамоат оқсоқолининг ўғли шундай бир гап айтиб қолди: “Ушбу
жамоат эшиклари ҳамма учун очиқ, фақат гомосексуалистлар келмаса
бўлгани. Уларни жиним суймайди”.
Бу йигит жамоат оқсоқолининг ўғли бўлишига қарамай,
гомосексуалистлардан нафратланарди.
Буни у кимдан ўрганиб олган экан?
Гомосексуалистлар билан ишлаган бир масиҳий хизматчи шундай
сўзларни ёзди:
“Агар сиз одамларнинг фикридан қўрқиб, ўзингизни
гомосексуалистлардан тортсангиз, демак сиз Раббимизнинг чақириғига
муносиб эмассиз. Чунки қалбингиздаги мағрурлик, қўрқув ва манманлик
каби иллатлар бошқаларнинг қоқилишига сабаб бўлмоқда.”
Коринфликларга биринчи мактуб 6–боб, 9–10 оятларда шундай ёзилган:
15
“Наҳотки билмасангизлар?! Ноҳақлик қилувчилар Худонинг Шоҳлигидан
баҳраманд бўлмайдилар–ку! Адашманглар, жинсий томондан ахлоқсиз
бўлганлар, бутпарастлар, зинокорлар, баччабозлару баччалар, ўғрилар,
тамагирлар, майхўрлар, ғийбатчилар ва товламачилар Худонинг
Шоҳлигидан баҳраманд бўлмайдилар.”
Коринфдаги жамоатда муаммолар жуда кўп эди. Ушбу мактубнинг
16–бобини ўқисангиз, бу жамоатда муаммолар жуда кўп бўлганини
билиб оласиз. Жамоатда тилга олинган гуноҳлар орасида фаҳшбозлик
ва баччабозлик ҳам ўрин олган.
Аммо Павлус Коринфликларга баччабозлардан юз ўгирманглар, деб
ёзмади, чунки бундай одамлар жамоатда аллақачон бор эди.
Ҳаммамиз биламизки, Исонинг Ўзи ҳам бундай одамларни рад этмаган
бўларди.
11–оятда шундай деб ёзилган:
“Баъзиларингиз олдин шундай эдингиз. Энди эса сизлар Раббимиз Исо
Масиҳнинг номи билан ва Худонинг Руҳи орқали покландингиз, Худога
бағишландингиз, оқландингиз.”
Бизнинг жамоатларимиз ҳам ўзларига шундай мақсад қўйишлари керак:
жамоатимиз эшиклари ҳамма учун очиқ бўлиши шарт. Аммо
жамоатимизга келган гуноҳкорлар, шулар жумласидан
гомосексуалистлар ҳам, Исо Масиҳга умид боғлашни ўрганишлари,
Муқаддас Руҳнинг таъсирида ўзгаришлари ва Худо оиласининг бир
қисми бўлишлари керак.
Жамоатингиз учун Худонинг иродаси шудир.
Сиз–чи, бунинг учун амалий қадамлар ташлашга тайёрмисиз?