Бўйсуниш ҳақида
Тулпор виқор билан қуёшда турарди,
Мушакли танаси қуёш нурида йилтирарди.
Бир зумдан кейин тулпор кенг тупроқ ҳовлининг нариги томонга елдай отилди.
Тулпорнинг ёли шабaдада ўйнаб турарди.
Бу ёш, кучли тулпорнинг устига одам зоти ўтирмаган.
Ҳовлининг нариги томонидаги омбордан бир кавбой эгар кўтариб келарди.
У мен турган тўсиқ олдига яқинлашаркан, этикларидаги найзачаларнинг жиринглаши
қулоғимга чалинди.
Тулпор асабий тарзда йўрғалаб кетди, у кўзининг қирраси билан кавбойга қарарди, чунки
кавбойнинг бир қўлида
янчилган макка жўхори тўла пақир бор эди.
Кавбой пақирни тулпорга тутди,
Тулпор йўрғалаб тўсиқ олдида турган кавбой томон шошилди. У бўйинини чўзиб,
пақирдаги жўхорини ея бошлади.
Кавбой секингина тулпорнинг ёнига ўтди, баланд қулоқларидан эҳтиёткорлик билан
юганни ўтказиб, бўйнига ташлади.
Тулпор иккиланиб орқага тисарилди,
Аммо жўхоридан яна ейиш учун бўйин чўзди.
Сўнг кавбой тулпорни энли бўйнидан қучоқлаб, уни тинчлантирди–да, тулпорнинг
оғзига силлиққина сувлуқни солиб, тизгинни қайишлар ёрдамида маҳкамлади.
Баланд тулпор қаршилик кўрсата бошлади.
“Тинчлан, тинчлан жонивор”, деди кавбой уни юпатиб.
У юганни тутиб, тулпорни ҳовли бўйлаб, катта дойра йўлакдан етаклаб кетди.
Тулпор асабийлашганди. У ўзини гоҳ ўнгга, гоҳ чапга урарди.
Аммо кавбой тулпорни меҳр билан юпатарди.
Улар ёғоч тўсиққа яқинлашганларидан кейин, кавбой юганни устунга боғлади–да, бўш
пақирни, янчилган жўхори солинган бошқа пақирга алмаштирди.
2
Сўнг у тўсиқдаги эгарни олиб, тулпорнинг ёнига ўтди.
Тулпор жўхорини ея бошлагач, у секингина эгарни тулпорнинг устига ташлаб,
қайишларини нариги томонга осилтириб қўйди.
Ковбой чўккалаб, қайишларни керакли ҳалқалардан авайлаб ўтқазди.
Сўнг эгарни маҳкамлаш учун, қайишларни яхшилаб тортди. Тулпор қаттиқ чўчиб кетди.
Қорни сиқилганга ўрганмаган тулпор кишнаб юборди.
“Тинчлан, тинчлан” деди кавбой бир қадам орқага тисарилиб.
У меҳрибон сўзлар билан бу кўркам ҳайвонни тинчлантиришга ҳаракат қиларди. Унга
озгина эркинлик берарди.
Тулпор қолган жўхорини ейишга шайланди.
Худди кинолардагидай кавбой юганни ечди–да, секингина тулпорга яқинлашди.
Сўнг моҳир чавандоздай, тезда унинг устига сакраб чиқди.
Бу асов тулпорнинг устига биринчи марта одам чиққан эди.
Тулпор сапчиди–да, орқага қараб елдай югуриб кетди. Устидаги чавандозни йиқитиш
мақсадида, ўзини бир томондан бошқа томонга ташлади, депсинди.
Кавбойнинг айтган сўзларига тулпор асло эътибор бермасди, у қандай бўлса–да устидаги
бу чавандоздан қутулмоқчи бўларди.
Тулпор асабий тарзда ҳуркиб, кишнарди,
Қандай бўлса–да чавандозни мувозанатдан чиқариб, йиқитмоқчи бўларди.
Кўп ўтмай чавандоз йиқилиб, тупроққа беланди.
Бу тажрибали кавбой оёққа қалқиди–да, уст–бошидаги чангни қоқиб ташлади, ерга
тушган шляпасини олиб, шаталоқ отиб қочаётган тулпорни бироз кузатиб турди.
У ёғоч тўсиқ олдига секин келаркан, шундай сўзларни айтди:
“Майли, жонивор бирпас ўзига келиб олсин, кейин яна ҳаракат қилиб кўрамиз.”
3
Орадан бир неча дақиқа ўтгач тулпор орқага қайтди, бўйин чўзиб, янчилган жўхорини
хотиржамлик билан ея бошлади.
Кутилмаганда, кавбой тезда тулпор устига миниб олди.
Тулпор ҳуркиб кетди, яна ўзини ўнгга, чапга ура бошлади, белини эгиб, чавандозни
йиқитишга ҳаракат қилди.
Бир неча уринишлардан кейин тулпор тинчланди, бош силкиб, катта қадам ташлаб,
йўртиб кетди, сўнг бир маромда йўрғала бошлади.
Кавбой тулпорни бошқаришга ҳаракат қилди, уни югуртирди, юрғизди, тўхтатди.
Офарин, ниҳоятда тулпор чавандознинг буйруқларига бўйсуна бошлади.
Дастлаб, тулпор бир неча марта кишнаб, ўзининг норозилигини билдириб қўйди.
Бироқ, чамаси бир соатлардан кейин бу асов жонивор жиловланди.
У расман инсон томонидан бўйсундирилди.
Ушбу парча Алан Нелсоннинг “Жиловланишнинг гўзаллиги” деган мақоладан олинган.
Ушбу ҳикоя ҳайвоннинг жиловланиши, яъни буйсундирилиши жараёнини гўзал тарзда
тасвирлаб берган.
Бироқ биз – масиҳийлар ҳам буйсундирилиш жараёнидан ўтишимиз зарур.
Худони кавбой деб тасаввур қилинг (бироқ ҳикоядаги кавбойдан фарқли ўлароқ, Худони
йиқитиб бўлмайди), ўзингизни эса тулпор деб тасаввур қилинг, шунда нима айтмоқчи
эканимни тушунасиз.
Балки сиз ҳеч қачон ўзингизни тулпорга ўхшатмагандирсиз – аммо асов тулпордан ҳеч
қандай фойда бўлмагани каби, жиловланмаган, яъни бўйсунмайдиган инсондан ҳам ҳеч
қандай фойда йўқ.
Отлар ҳам, одамлар ҳам ўз кучи билан ўзларини жиловлай олмайдилар. Улар кучли
иродасини ўзлари бўйсундира олмайдилар.
Отлар ҳам, одамлар ҳам уларнинг иродасини бўйсундирган зотни ўзларига яқин
оладилар.
4
Жиловланган от қўйилган вазифани яхши бажаргани каби, иродаси Худога
бўйсундирилган инсон ҳам қўйилган мақсадга қийналмай эришади, самарали ва сифатли
иш қилади.
Бир неча йил олдин, бир доно одам менга шундай бир гапни айтган эди: “Иродаси
бўйсундирилмаган инсонни Худо улуғвор тарзда ишлата олмайди, Муқаддас Китобдаги
ҳар бир буюк қаҳрамон Худога тўлиқ бўйсунган”.
Дарҳақиқат, Исо Масиҳ ҳаётимиз эгарида ўтира олиши учун, биз худбин ниятларимиз ва
ўзбошимчалик каби иллатларимиздан воз кечишимиз, яъни Худо томонидан
жиловланишимиз керак.
Мен жиловланиш ҳақида биринчи бор эшитганимда, тахминан 12 йилдан бери масиҳий
эдим.
Бу мавзу кенг оммага мўлжалланмаган, бу мавзу ҳақида жуда кам китоб ёзилган.
Иродамизни Худога бўйсундириш, оғриқ келтирадиган жараёндир, аммо бу жараён
ҳаётимизга баракат эшикларини очиб беради.
Агар биз Худога хизмат қилмоқчи бўлсак,
Биз бу бўйсуниш жараёнидан ўтишимиз керак.
Келинг, бу мавзуда Муқаддас Китобда нималар ёзилганини ўрганиб чиқайлик.
Тўғрисини айтадиган бўлсам, бўйсуниш ҳақидаги мавзу ҳаммага ҳам ёқавермайди.
Ҳеч ким, “мен бўйсуниш нималигини” яхши биламан, бу мавзуни тўлиқ ўзлаштириб
олганман, деб айта олмайди.
Бу мавзуни эшитимиз биланоқ, иложи борича ундан қочишга ҳаракат қиламиз.
Мана кўрдингизми, биз ўзимизни худди асов тулпордай тутамиз. Шундай эмасми?
Келинглар, Худога бўйсунишни асло истаманган бир одамнинг ҳаётини кўриб чиқиб,
ўзимизга сабоқ олайлик.
Ҳаётдаги вазиятлардан ўзи учун сабоқ олмаган, бўйсунишни хоҳламаган ўзбошимча
одамнинг ҳикояси “Шоҳлар биринчи китоб” нинг 9–оятидан бошланади.
5
9–боб, 1–оятда шундай ёзилган: “Бенямин қабиласида Киш деган бир одам бор эди. Киш
— Абилнинг ўғли, Абил — Зарорнинг ўғли эди. Зарор — Бахуратнинг, Бахурат —
Офиёхнинг ўғли эди. Бенямин қабиласидан бўлган Киш анча обрўли одам эди.”
Кўриб турибмизки, биз ҳикоя қилаётган одам насабдор, обрўли оиладан бўлган экан.
2–оятда шундай ёзилган: “Унинг Шоул деган ёш, чиройли бир ўғли бор эди. Исроил
халқи орасида Шоулдан чиройли одам йўқ эди. Ҳар қандай одамнинг бўйи унинг
елкасидан келарди.”
Демак, Шоул ҳавас қилса арзигулик, бўйдор, жуда келишган йигит эди.
Худо у учун порлоқ келажак тайёрлаб қўйган эди.
Бобнинг 15–оятида Худо Шомуил пайғамбарга Ўзининг режасини аён қилади.
16–оятда Худо пайғамбарга қуйидагича кўрсатмалар беради: “Эртага шу вақтда сенинг
олдингга Бенямин юртидан биттасини юбораман. Унинг бошига мой суртиб танла. У
халқим Исроилнинг ҳукмдори бўлсин. Халқимни Филистлар қўлидан у қутқаради.
Халқимнинг аҳволига назар солдим, уларнинг оҳу фиғони Менга етиб келди.”
17–оятда шундай ёзилган: Шомуил Шоулни кўргач, Эгамиз унга: “Ана Мен сенга айтган
одам, Менинг халқимга у раҳнамолик қилади”, — деди.
Худо халқи Исроил учун шоҳ танлаганди.
Ҳа, инсонни ҳаяжонга соладиган янгилик!
Исроил халқи учун бу катта ўзгаришлар даври эди.
Ушбу воқеа милоддан олдинги 1052 йилда рўй берди, яъни Исо туғилишидан 1052 йил
олдин.
9–бобнинг 22–24–оятларида воқеанинг давоми қуйидагича баён этилади:
Шомуил Шоул билан хизматкорини ўша ердаги хонага олиб борди. Чақирилганлар
тахминан ўттизтача эди. Энг тўрига Шоул билан хизматкорини ўтқазди. Кейин ошпазга:
— Мен сенга, бир четга олиб қўй, деб улуш берган эдим–ку, ўша улушни келтир, —
деди. Ошпаз ўнг сон гўштини олиб келиб, Шоулнинг олдига қўйди.
— Мана, сен учун ажратиб қўйилган улуш, марҳамат, егин! — деди Шомуил. — Бу
улушни белгиланган кунда ўзим чақирган халқим билан бирга ейсан, деб сенга сақлаб
қўйган эдим.
Ўша куни Шоул Шомуил билан таом еди.
Шоул олдига қўйилган улуш, энг сара гўшт эди.
Бу – ҳурмат–эътибор белгиси эди.
Бу – юксак мартаба рамзи эди.
6
10–боб, 1–оятда, ҳикоя қуйидагича давом этади
Сўнгра Шомуил мой идишини олиб, Шоулнинг бошига мой суртди. Кейин Шоулни ўпиб,
шундай деди:
— Мана, Эгамиз сенга мой суртиб, Ўз халқига ҳукмдор этиб танлади.
Шоул – Худонинг халқини бошқарадиган ҳукмдор этиб тайинланди.
У ер юзидаги Худо танлаган ягона бир халқнинг биринчи шоҳи эди.
Бирон мартаба ёки ишда биринчи бўлмоқ дегани – ҳамма учун намуна бўлмоқ деганидир.
Келгуси авлодлар учун ибрат бўлмоқ деганидир.
Шоул қўли остидаги бутун халқни руҳлантириши керак эди.
Худонинг овозига қулоқ тутиб, бошқаларни етаклаши, уларга ўрнак бўлиши керак эди.
Халқни улуғвор келажакка етказиши керак эди.
10–боб, 6–оятда Шомуил Шоулга шундай деди:
“Эгамиз Руҳи сени ҳам қамраб олади. Улар (яъни пайғамбарлар) билан бирга сен ҳам
жўшиб зикр тушасан ва бутунлай бошқа одамга айланасан.”
9–оятда шундай ёзилган:
“Шоул энди Шомуилнинг ёнидан кетиш учун чоғланган ҳам эдики, Худо унинг юрагини
ўзгартирди. Ўша куни Шомуил айтган ҳамма аломатлар бажо бўлди.”
Муқаддас Руҳ Шоулга ҳамроҳ бўлди, Шоул Муқаддас Руҳнинг ёрдами билан
ҳукмронлик қилиши керак эди
24–оят:
Шомуил бутун халойиққа қарата:
— Эгамиз танлаган одамни кўряпсизми, бутун халқ орасида унга тенг келадигани
топилмайди, — деди. Шунда халқ:
— Яшасин шоҳ! — деб ҳайқирди.
Мислсиз янгилик: Исроил – мана сенинг биринчи шоҳинг!
Шу пайтда кўз олдимизга Букингем саройининг айвонида турган қиролича Елизавета
келади. Пастда турган оломон уни олқишлаб бақиради. Қиролича эса қўлини кўтариб
халқини қутлайди.
Худди шунга ўхшаш манзара: Исроил! Мана сенинг шоҳинг!
7
Унга бир қаранг!
Ниҳоятда кўркам, биронта камчилиги йўқ.
Халқ уни шоҳ, деб қабул қилди, чунки Шомуил пайғамбар уни шоҳ қилиб, бошига мой
суртганди, Худонинг Ўзи шу йигитни шоҳ қилиб танлади.
Толеи баланд бу келишган йигит, бутун мамлакатни порлоқ келажак сари етаклаши керак
эди.
Нақадар юксак шараф.
Қандай катта масъулият.
Аммо кейин қуйдагилар содир бўлди…
10–боб, 8–оятда Шомуил пайғамбар Шоулга шундай кўрсатма беради:
“Мендан олдин сен Гилгалга бор. Мен ҳам куйдириладиган қурбонликлар ва тинчлик
қурбонликларини назр қилгани ҳузурингга бораман. Мени етти кун кут, ёнингга
борганимдан кейин нима қилишингни айтаман.”
Нима учун масъул эканимизни, қиладиган вазифамизни билиш ниҳоятда муҳим.
Шоулнинг вазифаси Гилгалга бориб, у ерда Шомуилни кутиш эди.
Шомуилнинг вазифаси эса: Гилгалга бориб, Худога қурбонликлар келтириш эди.
Демак, Шоулнинг вазифаси – Гилгалга бориб, кутиш.
Шомуилнинг вазифаси – Гилгалга бориб, қурбонлик келтириш.
Хўўўўўўш
Нима рўй берди?
13–боб, 7–9–оятларда шундай ёзилган:
Шоул у вақтда ҳали ҳам Гилгалда эди. Унга эргашганларнинг ҳаммаси қўрқиб кетишди.
Шомуил Шоулга: “Мени етти кун кут”, деб айтгани учун, уни Гилгалда етти кун кутиб
турди. Шомуил Гилгалга келавермагач, лашкар энди Шоулнинг ёнидан қоча бошлади.
Шунинг учун Шоул:
— Куйдириладиган қурбонлик билан тинчлик қурбонликларини менга олиб келинглар,
— деб буюрди. Кейин у куйдириладиган қурбонликларни назр қилди.
8
Аттанг, Шоул, сен ҳамма нарсанинг расвосини чиқардинг. Ахир, сен сиёсий етакчисан,
руҳий етакчи эмассан.
Фақат пайғамбарлар қилиши мумкин бўлган ишни, қилишга қандай журъат этдинг?
13–боб, 13–14–оятларда ҳикоя шундай давом этади:
Шомуил Шоулга деди:
— Нодонларча иш тутибсан, ўз Эганг Худонинг сенга берган амрига итоат этмадинг.
Бўлмаса, Эгам Исроилдаги шоҳлик тахтингни то абад мустаҳкам қилган бўларди. Энди
сенинг шоҳлигинг узоққа бормайди. Эгам Ўз кўнглига мос биттасини топди, уни Ўз
халқи устида ҳукмдор қилиб тайинлади. Чунки сен Эгамнинг амрига итоат қилмадинг.
Итоатсизликнинг оқибатлари бор.
Шоул, энди сенинг шоҳлигинг барҳам топади.
Сенинг авлодларинг тахтда ўтирмайди.
Сен ўз авлодингни буюк баракатдан маҳрум қилдинг.
Қандай ачинарли ҳолат!
Қандай мусибат!
Шоул, наҳот тушунмасанг: Худо сени жиловламоқчи, Ўзига бўйсундирмоқчи –
Беҳуда орзуларингни чилпарчин қилиш орқали,
Сени тўғри йўлга солмоқчи!
Шоул, сен Худога итоат қилишни ўрганишинг зарур, акс ҳолда оқибати жуда ёмон
бўлади.
“Шоҳлар биринчи китоб” нинг 15–бобида ҳикоя қуйидагича давом этади: Бир куни
Шомуил Шоулга шундай деди:
— Эгамиз сенга мой суртиб, Ўз халқи Исроилнинг шоҳи қилиш учун мени сенинг
олдингга юборган эди. Энди Эгамизнинг сўзларини эшит.
Сарвари Олам шундай айтмоқда: “Исроил халқига қилган ёвузликлари учун Омолек
халқини жазолайман. Чунки Исроил халқи Мисрдан чиқаётганда, Омолек халқи уларнинг
йўлини тўсиб қўйган эди. Энди бориб, Омолек халқига ҳужум қил. Уларга қарашли
9
ҳамма нарсани тамоман йўқ қилиб ташла, ҳеч нарсасини аяма. Эркагу аёл, бола–чақа,
молидан тортиб, қўйигача, туясидан тортиб, эшагигача ҳаммасини ўлдир.”
Бу сафар Шоул Худога итоат этармикан?
Омолеклар ярамас бир халқ эди.
Мусо пайғамбар Исроил халқини Мисрдан олиб чиқиб, саҳро орқали бошлаб боргани
эсингиздами?
Ўшанда Омолек халқи Худонинг халқига ҳужум қилган эди.
Мана, энди уларни ўша қилмишлари учун жазолаш вақти келган эди.
Шоул, сен бу халқни ер юзидан йўқ қилиб юборишинг керак.
Қани, айтилганларни қилишга кириш. Буларни бажара оласанми?
7–9–оятларда шундай ёзилган:
Шоул Хавиладан Мисрнинг шарқидаги Шургача бўлган жойлардаги Омолек халқини
тор–мор қилди. У Омолек шоҳи Ўгахни тириклайин қўлга олиб, халқини бутунлай қириб
ташлади. Шоул ва унинг одамлари Ўгахни ҳамда унинг энг яхши қўй–молларини,
бузоқ–қўзиларини, жамики яхши нарсаларини аяб, сақлаб қолишди. Уларни бутунлай
йўқ қилиб ташлашни исташмади. Фақат арзимас, нуқсонли ҳайвонларини йўқ қилишди.
Шоул, ахир, сен ўтакетган қабиҳ Омолек халқининг ҳаммасини ўлдиришинг керак эди,
уларнинг мол–мулкини, қўй–молларини битта қолдирмай йўқ қилишинг керак эди.
Шундай экан, нега шоҳ Ўгахни тирик қолдирдинг?
Нега сара қўй–молларини йўқ қилмадинг?
Итоаткорлик бундай бўлмайди.
10–11 оятларда шундай ёзилган:
Эгамиз Шомуилга шу сўзларни аён қилди: “Шоулни шоҳ қилиб тайинлаганимга
пушаймонман. У Мендан юз ўгирди, амрларимни бажо қилмади.” Шомуил хафа бўлиб,
тун бўйи Эгамизга ёлвориб чиқди.
Йўқ, Шоул олдинги қилмишидан сабоқ олмаган эди. Тахт унинг авлодидан тортиб
олиниши унга кор қилмаганди.
Нега Шоул яна итоатсизлик қилди?
Бу сафар у ўзини қандай сўзлар билан оқлар экан?
10
19–21–оятларда Шомуил Шоулга шундай савол берди:
Нега энди Эгамизнинг амрига итоат этмадинг?! Нима учун ўлжага ташланиб, Эгамиз
олдида қабиҳлик қилдинг?!
— Ахир, мен Унинг амрларига итоат қилдим–ку! — деди Шоул. — Мен, Эгамиз амр
берганидай, бордим. Омолек шоҳи Ўгахни бу ерга олиб келдим. Омолек халқини эса
бутунлай қириб ташладим. Одамларим қириб ташланиши керак бўлган ўлжадан фақат
энг сара мол–қўйларни олишди, холос. Бу мол–қўйларни Гилгалга олиб келиб, Эгангиз
Худога қурбонлик қилишмоқчи.
Бироқ Худога бундай қурбонлик керак эмас.
Худо бу сафар Шоулни қай тарзда жиловламоқчи?
Келинг, 26–оятни ўқиймиз:
— Сен билан бормайман, — деди Шомуил. — Чунки сен Эгамизнинг амрини рад этдинг,
Эгамиз ҳам сени рад этиб, Исроил тахтидан туширди.
Шоул шоҳлик тахтидан маҳрум бўлди.
Тўғри, Худо дарҳол уни тахтдан туширмади.
Бироқ Шоулга нисбатан ҳукм ўқиб бўлинди.
Худога итоаткорлик мажбурийдир, уни вақтида бажариш керак.
Сиз–чи? Худога итоаткормисиз? Ҳаётимни Худога бағишлаб яшадим, деб айта
оласизми?
28–боб, 5–7–оятларда шундай ёзилган:
Шоул Филистлар қўшинини кўрди–ю, қаттиқ қўрқиб кетди, уни ваҳима босди. Шоул
“Нима қилай?” деб Эгамизнинг хоҳиш–иродасини билмоқчи бўлган эди, У Шоулга на
тушида, на руҳонийлар ва на пайғамбарлар орқали жавоб берди. Шундан кейин Шоул
аъёнларига:
— Менга бирорта арвоҳ чақирадиган аёлни топиб келинглар, унинг олдига бориб
маслаҳат солайин, — деб фармон берди.
— Эн–Дўрда бир арвоҳ чақирадиган аёл бор, — деди аъёнлар.
Арвоҳ чақирувчиларга маслаҳат солиш Муқаддас Китобда қатъиян ман қилинганди.
Ўзимнинг онам имонга келгандан кейин, биринчи навбатда фол очиш учун ишлатган
барча анжом ва нарсаларини ташлаб юборди.
Тумор, кўзмунчоқ ва шунга ўхшаш ҳамма нарсаларни ёқиб юборди. Шу орқали онам,
энди жинларга ва нопок руҳларга эмас, балки Худога эргашмоқчи эканини амалда
кўрсатди.
11
Шоулчи? Шоул аксинча, ҳар бир қадамида Худога қаршилик қилиб келди.
Худога қулоқ солишдан бош тортди.
У учинчи маротаба Худодан юз ўгириб, ман этилган нарсага қўл урди ва ўз билганидан
қолмади.
8–12–оятларда ҳикоя қуйидагича давом этади:
Шоул бошқача кийимлар кийиб, қиёфасини ўзгартирди ва икки кишини эргаштириб, кеч
кирганда, ўша аёлникига борди.
— Илтимос қиламан, мен учун руҳларга маслаҳат сол, сенга кимнинг номини айтсам,
ўша одамни чақириб бер, — деди. Аёл шоҳга шундай жавоб берди:
— Шоул нималар қилганини, арвоҳ чақирадиганларни ва фолбинларни юртдан йўқотиб
юборганини биласан–ку. Шундай экан, нимага мени нобуд қилмоқ учун тузоқ қўйяпсан?
— Худо ҳақи, бундан сенга заррача ёмонлик келмайди, — деб онт ичди Шоул.
Шундан сўнг аёл:
— Сенга кимни чақириб берайин? — деб сўради.
— Менга Шомуилни чақириб бер! — деди Шоул.
Аёл Шомуилни кўргач, қаттиқ бақириб юборди. Сўнг Шоулга қараб, деди:
— Сиз шоҳ Шоулсиз–ку! Нега мени алдадингиз?
Арвоҳ чақирувчига маслаҳат солиш гуноҳ эканини Шоул жуда яхши биларди, шунинг
учун юртдаги барча фолбинларни ва арвоҳ чақирадиганларни йўқ қилганди.
Бу ерда эса ўзи ман этилган нарсани қиляпти.
Ҳикоя 16–19–оятларда қуйидагича давом этади:
Шунда Шомуилнинг арвоҳи Шоулга шундай сўзларни айтди:
— Эгамиз сени тарк этиб, сенга душман бўлган экан, энди нимага мендан сўраяпсан? —
деди Шомуил. — Эгамиз мен орқали айтганини қилди. Шоҳликни сенинг қўлингдан
тортиб олиб, Довудга берди. Чунки сен Эгамизнинг амрига итоат этмадинг, Унинг
алангаланган ғазабини сен Омолек халқига сочмадинг. Ана шунинг учун Эгамиз бугун
шу кунларни бошингга соляпти. У сени ҳам, Исроил халқини ҳам Филистлар қўлига
беради. Эртага сен ва ўғилларинг менинг ёнимда бўласизлар. Эгамиз бутун Исроил
қўшинини ҳам Филистлар қўлига топширади.
Худо охиригача Шоулдан умидини узмаган ва Ўзига бўйсундиришга ҳаракат қиляпти.
Бироқ Шоул асов, жиловланмаган тулпордай қаршилик кўрсатаверди.
Шоул барибир, ўз билганидан қолмади.
Бунинг оқибати эса ачинарли бўлди:
У авлодидан ҳам,
Тахтидан ҳам,
12
Ҳаётидан ҳам маҳрум бўлди.
Шоул Худога гўёки шундай сўзларни айтгандай бўлади:
Ўз билганимни қиламан,
Мени тинч қўй,
Сенга барибир бўйин эгмайман, ўз билганимдан қолмайман.
Худо эса Шоулга шундай сўзларни айтгандай бўлади:
Афсус, сенга барака бермоқчи бўлдим, сен рад этдинг,
Сенга қучоқ очдим, Мендан воз кечдинг,
Сени йўлга солмоқчи бўлдим, ўз билганингдан қолмадинг.
На илож, қисматингни ўзинг танладинг.
Сени рад этиб, халқимга бошқа чўпон бердим.
Мен Шоул ҳақида ўйлаганимда – ўз билганидан қолмайдиган, катта тезликда таназзул
томон машинасини учиртириб ҳайдаб кетаётган одамни кўзим олдига келтираман.
Бу йўлдан “тавба қилмоқ” деб аталмиш чиқиш йўлаклари бор, аммо Шоул уларга асло
эътибор бермайди.
У ўзича “менга ҳеч ким ақл ўргатмасин” деб айтгандай бўлади.
Йўлда бир тўсиқ бор, бу тўсиқнинг номи “жиловланиш”, аммо Шоул бу тўсиқни писанд
қилмайди, тезлигини пасайтирмай унинг устига бостириб боради, унга урилиб, ўз
авлодидан айрилади. Бироқ шунда ҳам йўлида давом этаверади.
Кейинги тўсиқни ҳам писад қилмайди. Унга қаттиқ урилиб, тахтидан маҳрум бўлади.
Сўнг катта тезликда қоядан пастга учиб тушади. Бироқ шунда ҳам, мийиғида кулиб – “ўз
билганимдан қолмадим” деб айтади.
Борди–ю, Шоул Худонинг тарбиясига бўйн берганида эди, 3 минг йил давомида, шу
кунгача барча авлодлар уни шараф ила тилга олган бўлардилар.
Шоулнинг асовлиги, бағритошлиги ва тери қаттиқлиги уни бу шарафдан маҳрум қилди,
унинг ўрнига Довуд халқ қаҳрамонига айланди. Асрлар давомида Исроил халқи Дувудни
ардоқлаб келмоқда.
Худога нисбатан бағритош ва асов одамлар Худонинг баракаларидан маҳрум бўладилар.
Шоулнинг ҳаётига эътибор бериб кузатсангиз, унинг Худога бўлган эътиқоди борасида
шубҳага боришни бошлайсиз. У Худога ишонган одамга асло ўхшамайди, деб айтасиз.
Зеро ҳақиқатан ҳам тақводор бўлган инсон, доим тавба қилади. Тавбасиз тақводорлик
мавжуд эмас.
Биз Шоулнинг барбод бўлган ҳаётига гувоҳ бўлдик. Унинг ўзи бунга сабабчи бўлди. У
ўзининг келажагини ўзи вайрон этди. Ҳаётидаги улкан имкониятларини ўзи йўқ қилди, ўз
13
обрўини ўзи тўкди. Худо уни жиловлашига, тарбиялашига ва бўйсундиришига Шоул йўл
қўймади.
Шундай экан, хаёлимизга бир савол келади ва бу савол қуйидагичадир:
Биз–чи? Биз кимдан ўрнак оляпмиз? Шоулданми?
Шоул шоҳ эди, аммо Худога бўйсунишни у истамади.
Биз–чи, Худога бўйсунишга тайёрмизми? У бизни жиловлашига бўй берамизми?
Худо бизнинг эътиборимизни бу дунёвий хурсандчиликдан Худодаги ҳақиқий
хурсандчиликка қаратмоқчи, бунинг учун эса У бизнинг заминий иродамизни
жиловлаши, бизни тарбиялаши ва Ўзига бўйсундириши даркор.
Бундай таклифни кўпинча биз рад этамиз.
Аммо Исо заминий хурсандчилик ва бойликни руҳий фаровонлик учун тўсиқ деб билади,
чунки бойлик бор жойда кўпинча мағрурлик ва манманлик илдиз ота бошлайди.
Бойликка бўлган ҳавас ва иштиёқ бизни қул қилади, бу иллатлар эса инсонни кўр қилади.
Биз юриш–туришимизга, хулқ–атворимизга эътиборли бўлишимиз керак, бироқ баъзи
ёшларимиз, бунга эътироз билдирадилар. Улар ўз тенгдошларидан ортда қолишни асло
истамайди.
Еремиё пайғамбар бу ҳақда шундай дейди:
Жирканч ишлари учун уяладиларми?
Йўқ, уялмайдилар!
Қизариш деган нарсани билмайдилар,
(Еремиё китоби, 6–боб, 15–оят)
Биз жамоатимизга нисбатан сахий бўлишимизни Худо истайди.
Биз сахиймизми?
——————————–
Маҳаллий жамоатга хизмат қилишимизни Худо истайди.
Биз–чи? Хизмат қиляпмизми?
——————————————————————————————-
Худо бизнинг пок, беғубор бўлишимизни истайди.
14
Биз–чи жинсий ахлоқсизликдан ҳолимизми?
Эҳтирослари ва табиати жиловланмаган инсонни пайқаш қийин эмас. Бундай одамга
камчилигини айтиб кўринг, шунда у дарров юзингизга сапчиб, “табиатим шунақа тамом
васалом” деб айтади.
Худо сизни жиловламаса иллатларингизга қул бўлиб қолаверасиз. Бундай жиловлашни
тарбия дейдилар.
Бу ҳақда мулоҳаза қилиб кўринг.
Худо мени тарбияламайди, деб айтишимиз мумкинми?
Худонинг тарбиясидан қочган масиҳий, аслида Худонинг оиласига тегишли эмас.
Зеро Қонунлар китобининг 8–боб, 5–оятида шундай ёзилган:
“Энди шуни билингларки, инсон фарзандини қандай тарбияласа, Эгангиз Худо ҳам
сизларни шундай тарбиялайди.”
Сиз Худонинг оиласига тегишлимисиз?
Унда Худонинг тарбиясидан қочманг, акс ҳолда қандай қилиб Исони Раббим, деб айта
оласиз?
Худога бўйсунмасангиз, қандай қилиб Худони севаман, деб айтишга журъат этасиз?
Агар биз Худога бўйсунишни, Унинг олдида бош эгишни истамасак, демак Исодан,
гуноҳларимни ювгин, деб сўрамаган бўламиз.
Худо биринчи марта мени жиловлаб, Ўзига бўйсундирганда, жуда қийналиб кетган эдим.
Мен ўзимни ёлғиз, зулматга асир бўлгандай сезардим. Ойна–эшиклари йўқ, қоронғу,
совуқ, заҳ зиндонда ётгандай бўлардим.
Тушкунликка тушган ўша қийин дамларимда Худога: “Бўлди, энди Сенга эргашмайман”
деб айтгандим, ўзимни ўлдириш ҳақида кўп ўйлардим.
Ҳаётимда кўрган кўп қийинчилик ва заҳматлар дастидан атрофимга қалин, баланд девор
қургандим.
Ўзимча бахтга эришмоқчи бўлиб режалар туздим, аммо улар менга фақат мусибат
келтирди. Мана, энди қилган аҳмоқона қарорларим натижасида тушкун ва ўта бахтсиз
эдим. Пиширган ошимни ўзим ейишимга тўғри келди.
Бироқ қалбим тубида бир фикр мени юпатарди. У шундай деб айтаётгандай бўларди:
“Қараб тур, бу қийин вазият орқали Худо сенга Ўзининг чексиз севгисини кўрсатади”.
Бу тушкунлик даври силламни қуритди, мени қаттиқ чарчатган эди. Бироқ бу даврдан
ўтганимдан кейин вужудимга ҳаёт нафаси киргандай бўлди. Мен янги инсонга айландим,
ўзгардим, тўғри йўлга қадам босдим, Худога яқинлашдим.
15
Ўша қора кунларимнинг ҳар бир сонияси мен учун керак эди.
Зеро, мен ҳам Шоул каби бағритош ва тарбияга тери қалин бўлиб қолишимга озгина
қолган эди.
Тўғри, мен ҳам Шоулдай асов бўлиб қолишим ҳеч гап эмасди.
Тарбияни ва бўйсунишни Муқаддас Китобдан ўрганиб олинг.
Келажагингиз учун фақат икки йўл бор.
Уларга эътибор беринг:
Ҳа, фақат икки йўл мавжуд.
Биринчиси – сиз Шоулга ўхшаб, бўйсунишдан бош тортасиз ва таназзулга юз тутиб,
ҳаётингизни барбод қиласиз.
Ёки иккинчи йўл – сиз ҳаётингиздаги оғир дамлардан ижобий фойдаланиб, Худога бўйин
эгасиз, Унинг тарбиясини ўрганасиз, натижада кўп барака топасиз.
Чунки қийинчиликлар сизни ўзгартиради,
Сизни самарали қилади,
Ҳаётингизни хурсандчиликка тўлдиради
Муқаддас Китоб саҳифаларида бу иккита йўлдан бошқа йўл йўқ.
Худонинг тарбиясига бош эгинг, акс ҳолда ўз ҳаётингизни ўзингиз барбод қилган
бўласиз, ҳаётингиз учун ўзингиз жавобгарсиз.
Худога бўйсунмасликнинг баҳоси ниҳоятда баланд, уни хатто тасаввур ҳам қила
олмайсиз.
Худога итоаткорликнинг мукофоти ҳам юксакдир, мўл–кўл, чексиз ва ҳар қандай
тасаввурингиздан ҳам аълодир.
Ҳар бир инсон ўз танловини ўзи қилади.