Оятларни ёд олиш усули
Муқаддас Китоб оятларини ёд олиш учун кўрсатмалар
Ушбу кўрсатмалар ёрдамида сиз оятларни қийналмай ёд оласиз.
Оятни бир неча марта эшитинг.
Сўнг аудиони тўхтатиб, оятни айтишга уриниб кўринг.
Сўнг ўзингизни текшириш учун, оятни яна бир бор эшитиб кўринг.
Такрорланг! Такрорланг! Ва яна бир бор такрорланг!
Оятни онгингизга муҳрлаб олиш учун такрорлаш энг самарали йўлдир.
(Қуйидаги оятлар 2:7 Туркумидан олинган)
Кириш қисмидаги оятлар:
Нажотга амин бўлмоқ
1Юҳанно 5:11–12
Худонинг гувоҳлиги шундан иборат: Худо бизга абадий ҳаёт берди ва бу абадий ҳаётнинг манбаи Худонинг Ўғли Исодир. Ким Худонинг Ўғлига эга бўлса, ҳаётга эгадир. Худонинг Ўғлига эга бўлмаган одамда эса ҳаёт йўқ.
1Юҳанно 5:11–12
Ибодатнинг ижобат бўлишига амин бўлмоқ
Юҳанно 16:24
Шу пайтгача Менинг номим билан Отадан ҳеч нарса сўрамадингизлар. Сўранглар, оласизлар ва қалбингиз шодликка тўлади.
Юҳанно 16:24
Ғалабага амин бўлмоқ
1Коринфликлар 10:13
Сизлар тушган васвасага бошқалар ҳам дучор бўлган. Аммо Худо содиқдир, У кучингиздан ортиқ васвасага тушишингизга йўл қўймайди. Васвасага бардош бера олишингиз учун керакли пайтда васвасадан қутулиш йўлини ҳам беради.
1Коринфликлар 10:13
Худо бизни кечирганига амин бўлмоқ
1Юҳанно 1:9
Борди–ю, гуноҳларимизни эътироф этсак, содиқ ва адолатли бўлган Худо гуноҳларимизни кечириб, бизни ҳар қандай ёмонликдан фориғ қилади.
1Юҳанно 1:9
Эгамизнинг бошқарувига амин бўлмоқ
Ҳикматлар 3:5-6
Ўз ақл–идрокингга суянма,
бутун қалбинг билан Эгамизга ишон.
Ҳар ишингда Эгамизни эътироф эт,
шунда У йўлларингни тўғрилайди.
Ҳикматлар 3:5-6
А гуруҳи
Янги ҳаётда яшаш
Ҳаётимиз маркази — Масиҳ
2 Коринфликлар 5:17
Бинобарин, ким Масиҳга тегишли бўлса, у янги ижоддир. Эски ҳаёт ўтиб кетди, янгиси эса бошланди.
2 Коринфликлар 5:17
Ҳаётимиз маркази — Масиҳ
Галатияликлар 2:20
Энди яшаётган мен эмас, балки Масиҳдир. У менинг ҳаётимни бошқаряпти. Ҳали тирик эканман, Худонинг Ўғлига бўлган имон билан яшайман. Ахир, У мени севиб, Ўзини мен учун фидо қилган.
Галатияликлар 2:20
Масиҳга итоаткорлик
Римликлар 12:1
Шундай қилиб, эй биродарларим, Худонинг марҳамати ҳақи сизларга ёлвораман. Ўз танангизни тирик, муқаддас ва Худога манзур бўладиган қурбонлик сифатида бағишланг. Худога лойиқ бўлган асл хизмат мана шудир.
Римликлар 12:1
Масиҳга итоаткорлик
Юҳанно 14:21
Менинг амрларимни билиб, уларга амал қилган киши Мени севади. Ким Мени севса, Отам ҳам уни севади. Мен ҳам уни севаман ва Ўзимни унга аён қиламан.
Юҳанно 14:21
Калом
2 Тимўтий 3:16
Муқаддас битикларнинг ҳаммаси илоҳий илҳом билан ёзилган бўлиб, таълим ва танбеҳ бериш, хатоларни тузатиш ва солиҳлик йўлида тарбия бериш учун фойдалидир.
2 Тимўтий 3:16
Калом
Ёшуа 1:8
Таврот китобида ёзилганлар тилингдан тушмасин, уларни битта қолдирмай бажаришинг учун кечаю кундуз улар ҳақида фикр юритгин. Шунда ишларинг юришиб, ўнгидан келади.
Ёшуа 1:8
Ибодат
Юҳанно 15:7
Агар сиз Мен билан алоқада бўлиб, сўзларимни қалбингизга жо қилсангизлар, истаганингизни сўранглар, сизга берилади.
Юҳанно 15:7
Ибодат
Филиппиликлар 4:6-7
Ҳеч нарсадан ташвиш қилманглар. Аксинча, ҳар қандай шароитда ибодат ва илтижода бўлиб, ҳар бир муҳтожлигингизни Худонинг олдида миннатдорчилик билан изҳор қилинглар. Шунда Худо берадиган, инсон хаёлига сиғмайдиган тинчлик Исо Масиҳ орқали сизларнинг юракларингизни ва ўй–хаёлларингизни қўриқлайди.
Филиппиликлар 4:6-7
Биродарлик
Ибронилар 10:24-25
Биз бир–биримизга эътиборли бўлайлик, бир–биримизни меҳр–муҳаббатга ва хайрли ишларга чорлайлик. Баъзи одамларга ўхшаб, йиғилишларимизни қолдирмайлик. Аксинча, Раббимиз Исонинг келадиган куни яқинлашиб қолганини билиб, бир–биримизни янада кўпроқ руҳлантирайлик.
Ибронийлар 10:24-25
Биродарлик
1Юҳанно 1:3
Кўрган–эшитганларимизни маълум қилиш орқали сизлар билан биродар бўлиб яшамоқчимиз. Зеро, ўзимиз ҳам Отамиз Худо ва Унинг Ўғли Исо Масиҳ билан яшаяпмиз.
1Юҳанно 1:3
Шаҳодат бериш
Матто 4:19
Исо уларга деди: “Ортимдан юринглар, Мен сизларга одамларни овлашни ўргатаман.”
Матто 4:19
Шаҳодат бериш
Римликлар 1:16
Мен Хушхабардан ор қилмайман, чунки Худонинг куч–қудрати бўлган бу Хушхабар орқали унга ишонганларнинг ҳаммаси қутқарилади. Ишонадиганлар яҳудийми, ғайрияҳудийми, фарқи йўқ!
Римликлар 1:16
В Гуруҳи
Масиҳ ҳақида Хушхабар етказиш
Ҳамма гуноҳ қилган
Римликлар 3:23
Ахир, ҳамма гуноҳ қилган ва Худонинг улуғворлигидан маҳрумдир.
Римликлар 3:23
Ҳамма гуноҳ қилган
Ишаё 53:6
Ҳаммамиз қўйлардай йўлдан адашдик,
Ҳаммамиз ўз йўлимиздан кетдик.
Ҳаммамизнинг айбларимизни
Эгамиз унинг зиммасига юклади.
Ишаё 53:6
Гуноҳ учун жазо
Римликлар 6:23
Гуноҳнинг эвази — ўлим, Худонинг инъоми эса Раббимиз Исо Масиҳ орқали бериладиган абадий ҳаётдир.
Римликлар 6:23
Гуноҳ учун жазо
Ибронийлар 9:27
Инсон зоти бир марта ўлади, сўнг Худо томонидан ҳукм қилинади.
Ибронийлар 9:27
Масиҳ гуноҳимиз учун жазоланди
Римликлар 5:8
Лекин биз ҳали гуноҳга ботган чоғимизда, Масиҳ биз учун ўлди. Шу йўсинда Худо бизга бўлган Ўз меҳр–муҳаббатини намоён қилди.
Римликлар 5:8
Масиҳ гуноҳларимиз учун жазоланди
1Бутрус 3:18
Масиҳ бизни гуноҳларимиздан то абад фориғ қилиш учун азоб чекканини ёдингизда тутинглар. У солиҳ бўла туриб, биз, гуноҳкорларни Худога яқинлаштириш учун жонини фидо қилди. Уни жисман ўлдиришди, аммо У янги, улуғвор ҳаёт учун тирилди.
1Бутрус 3:18
Нажот савоб ишларга боғлиқ эмас
Эфесликлар 2:8-9
Ахир, сизлар Худодан иноят топиб, имон орқали нажот топгансиз. Бу Худонинг инъомидир, сизнинг ютуғингиз эмас. Яна ҳеч ким: “Мен савоб ишларим туфайли қутулганман”, деб мақтанмасин.
Эфесликлар 2:8-9
Нажот савоб ишларга боғлиқ эмас
Титус 3:5
Савоб ишларимиз туфайли эмас, балки Ўзининг раҳм–шафқати туфайли У бизни қутқарди. Муқаддас Руҳ орқали гуноҳларимизни ювди, бизни янгидан туғдириб, янги ҳаёт ато этди.
Титус 3:5
Масиҳни қабул қилишнинг афзаллиги
Юҳанно 1:12
Аммо Уни қабул қилганларнинг ҳаммасига,
Унга имон келтирганларга,
У Худонинг фарзанди бўлиш ҳуқуқини берди.
Юҳанно 1:12
Масиҳни қабул қилишнинг афзаллиги
Римликлар 10:9-10
Агар ўз оғзингиз билан Исони Раббим деб эътироф этиб, Худо Уни ўликдан тирилтирганига чин юракдан ишонсангиз, нажот топасиз. Чунки инсон қалбидан ишониб оқланади ва оғзи билан эътироф этиб нажот топади.
Римликлар 10:9-10
Нажот топганимизга амин бўлмоқ
1 Юҳанно 5:13
Эй Худонинг Ўғлига ишонганлар, сизлар абадий ҳаётга эгасизлар. Шуни билиб олинглар деб, сизларга бу мактубни ёзяпман.
1 Юҳанно 5:13
Нажот топганимизга амин бўлмоқ
Юҳанно 5:24
Сизларга чинини айтай: Менинг сўзларимни тинглаган ва Мени Юборганга ишонган киши абадий ҳаётга эгадир. У ҳукм қилинмайди. Зотан, у ўлимдан ҳаётга ўтган.
Юҳанно 5:24
C Гуруҳи
Худонинг манбаларига таяниш
Худонинг Руҳи
1Коринфликлар 3:16
Наҳотки билмасангиз?! Сизлар Худонинг маъбадисизлар, Худонинг Руҳи орангизда маскан қилган.
1Коринфликлар 3:16
Худонинг Руҳи
1Коринфликлар 2:12
Биз Худонинг Руҳини қабул қилдик, энди дунёвий одамлар каби ўй–фикр қилмаймиз. Шунинг учун Худо бизга нима ато қилганини аниқ тушуна оламиз.
1Коринфликлар 2:12
Худонинг мадади
Ишаё 41:10
Қўрқма, Мен сен билан биргаман,
Ваҳимага тушма, Мен сенинг Худойингман.
Сенга куч бераман, Ўзим ёрдамга келаман,
Ғолиб ўнг қўлим билан сени қўллайман.
Ишаё 41:10
Худонинг мадади
Филиппиликлар 4:13
Менга куч–қувват берадиган Исо Масиҳнинг мадади билан ҳар нарсани қила оламан.
Филиппиликлар 4:13
Худонинг садоқати
Еремиёнинг марсияси 3:22-23
Эгамнинг содиқ севгиси бўлмайди адо,
Унинг раҳму шафқати тугамас асло.
Ҳар тонг улар янгиланади,
Буюкдир Эгамнинг садоқати!
Еремиёнинг марсияси 3:22-23
Худонинг садоқати
Саҳрода 23:19
Худо инсон эмаски, У ёлғон гапирса,
У одам эмаски, фикрини ўзгартирса.
У доим ваъдаси устидан чиқар!
Ўз айтганларин албатта бажарар!
Саҳрода 23:19
Худонинг тинчлиги
Ишаё 26:3
Эй Эгамиз, Сенга ишониб,
Фикри–зикри Сендан узилмайдиганга
Ўзинг комил тинчлик ато қиласан.
Ишаё 26:3
Худонинг тинчлиги
1Бутрус 5:7
Барча ташвишингизни Худога топширинглар, чунки У ҳамиша сизларга ғамхўрлик қилади.
1Бутрус 5:7
Худонинг таъминоти
Римликлар 8:32
Худо Ўз Ўғлини аямай, ҳаммамиз учун Уни фидо қилган бўлса, Унга қўшиб қолган ҳамма нарсани ҳам бизга ато қилмасмикан?!
Римликлар 8:32
Худонинг таъминоти
Филиппиликлар 4:19
Худойим Ўзининг ажойиб бойлиги билан Исо Масиҳ орқали сизларнинг ҳар бир эҳтиёжингизни қондиради.
Филиппиликлар 4:19
Синовлардан ўтаётганларга Худо ёрдам беради
Ибронийлар 2:18
Исонинг Ўзи синовдан ўтиб, азоб чекди. Шунинг учун У синовдан ўтаётганларга ёрдам бера олади.
Ибронийлар 2:18
Синовлардан ўтаётганларга Худо ёрдам беради
Забур 118:9-11
Йигит қандай қилиб йўлларини пок сақлайди?
Каломинг бўйича яшаб, шунга эришади.
Бутун қалбим билан Сенга интиламан,
Амрларингдан оғишимга йўл қўймагин.
Сўзларингни юрагимда асрайман,
Токи Сенга қарши гуноҳ қилмайин.
Забур 118:9-11
D Гуруҳи
Масиҳнинг шогирди бўлиш
Масиҳни биринчи ўринга қўймоқ
Mатто 6:33
Сизлар аввало Худонинг Шоҳлиги ва Унинг иродасини бажариш пайида бўлинглар, шунда қолган ҳамма нарса сизга берилади.
Maтто 6:33
Масиҳни биринчи ўринга қўймоқ
Луқо 9:23
Сўнг ҳаммага деди: “Кимда–ким Менга эргашишни истаса, ўзидан кечсин ва ҳар куни ўз хочини кўтариб, ортимдан юрсин.
Луқо 9:23
Бу дунёга боғланмаслик
1Юҳанно 2:15-16
Дунёга ва ундаги нарсаларга кўнгил боғламанглар. Дунёни севган одамда Отамиз Худонинг севгиси бўлмайди.
1Юҳанно 2:15-16
Бу дунёга мослашмаслик
Римликлар 12:2
Бу дунёга мослашманглар, фикр–зикрингизни янгилаб, тубдан ўзгаринглар. Шунда Худонинг иродасини тушуна оладиган бўласиз, яъни нима яхши, Худога манзур ва мукаммал эканлигини била оладиган бўласиз.
Римликлар 12:2
Имонда маҳкам туриш
1Коринфликлар 15:58
Шунинг учун, эй азиз биродарларим, ҳеч иккиланмай, имонингизда маҳкам туринглар. Ҳамиша Раббимиз Исога хизмат қилишга бағишланиб, янада ғайратли бўлинглар. Ахир, Раббимиз йўлида қилган меҳнатингиз самарасиз қолмаслигини биласизлар–ку!
1Коринфликлар 15:58
Имонда маҳкам туриш
Ибронийлар 12:3
Жасоратингиз сўнмаслиги ва кўнглингиз чўкмаслиги учун Исо ҳақида фикр юритинглар. Ахир, У гуноҳкорлар томонидан кўп хўрланиб, ҳаммасига чидаган–ку!
Ибронийлар 12:3
Бошқаларга хизмат қилиш
Марк 10:45
Ахир, Инсон Ўғли ҳам Ўзига хизмат қилдириш учун эмас, балки Ўзи бошқаларга хизмат қилиш ва Ўз жонини фидо қилиб, кўпларни озод қилиш учун келган.
Марк 10:45
Бошқаларга хизмат қилиш
2Коринфликлар 4:5
Биз ўзимиз ҳақимизда эмас, Раббимиз Исо Масиҳ ҳақида ваъз қиламиз. Исонинг йўлида сизларнинг хизматкорларингизмиз.
2Коринфликлар 4:5
Саховат билан бермоқ
Ҳикматлар 3:9-10
Ўз бойлигинг,
биринчи ҳосилинг билан Эгамизни улуғла.
Шунда омборинг тўлиб–тошади,
янги шаробинг етиб ортади.
Ҳикматлар 3:9-10
Саховат билан бермоқ
2Коринфликлар 9:6-7
Шуни унутмангки, оз эккан оз ўриб олади, мўл эккан эса мўл ўриб олади. Ҳар ким норози бўлиб ёки мажбурият билан эмас, балки кўнглида ният этганини берсин. Ахир, Худо мамнуният билан берадиган инсонни яхши кўради.
2Коринфликлар 9:6-7
Дунёқарашни кенгайтириш
Ҳаворийлар 1:8
Аммо Муқаддас Руҳ сизларни қамраб олганда, куч–қудратга тўласизлар. Қуддусда, Яҳудия ва Самарияда, ер юзининг ҳамма бурчакларида сизлар Менинг шоҳидларим бўласизлар.
Ҳаворийлар 1:8
Дунёқарашни кенгайтириш
Матто 28:19-20
Шунинг учун бориб, барча халқлардан шогирд орттиринглар. Уларни Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номи билан сувга чўмдиринглар. Мен сизларга буюрган ҳамма нарсага амал қилишни уларга ўргатинглар. Зотан, Мен ҳар доим, дунёнинг охиригача сизлар билан бирга бўламан.”
Maтто 28:19-20
E Гуруҳи
Масиҳга ўхшаб бормоқ
Севги
Юҳанно 13:34-35
Сизларга янги амр беряпман: бир–бирингизни севинглар. Мен сизларни қандай севган бўлсам, сизлар ҳам бир–бирингизни шундай севинглар. Агар бир–бирингизни севсангиз, сизлар Менинг шогирдларим эканингизни ҳамма шундан билиб олади.
Юҳанно 13:34-35
Севги
1Юҳанно 3:18
Азиз болаларим, биз ҳақиқий севгимизни қуруқ гап билан эмас, амалда кўрсатайлик.
1Юҳанно 3:18
Камтарлик
Филиппиликлар 2:3-4
Ҳеч бир ишни худбин ниятда қилманг, шуҳратпараст бўлманг, аксинча, камтарлик билан бошқаларни ўзингиздан юқори деб билинг.
Филиппиликлар 2:3-4
Камтарлик
1Бутрус 5:5-6
Эй ёшлар, оқсоқолларга итоат этинглар. Ҳаммангиз — ёшмисиз, қаримисиз, ўзингизни камтар тутиб, бир–бирингизга хизмат қилинглар. Зеро, “Худо мағрурларга қарши чиқади, камтарларга эса иноят кўрсатади.” Шундай экан, Худонинг қудратли қўли остида ўзингизни паст тутинглар. У Ўз вақтида сизларни юксалтиради.
1Бутрус 5:5-6
Покизалик
Эфесликлар 5:3
Сизларнинг орангизда фаҳш, зинокорлик, ифлослик ёки хасислигу очкўзлик ҳатто тилга ҳам олинмасин. Булар Худонинг азизларига муносиб эмас.
Эфесликлар 5:3
Покизалик
1Бутрус 2:11
Эй азизларим, сизлардан ўтиниб сўрайман, жонга қарши курашадиган нафс эҳтиросларидан сақланинглар. Ахир, сизлар бу дунёда ғарибу мусофирсизлар.
1Бутрус 2:11
Ростгўйлик
Левилар 19:11
Ўғирлик қилманг, алдаманг, бировга ёлғон гапирманг.
Ростгўйлик 19:11
Ростгўйлик
Ҳаворийлар 24:16
Айни шу сабабдан Худо ва халқ олдида мен доим виждонимни соф сақлашга тиришаман.
Ҳаворийлар 24:16
Имон
Ибронийлар 11:6
Ишонмаган одам ҳеч қачон Худони мамнун қила олмайди. Ахир, Худога сажда қилаётган ҳар ким Худонинг борлигига ишониши керак, Худога юз бурганларга Худонинг Ўзи мукофот беришига у амин бўлиши керак.
Ибронийлар 11:6
Имон
Римликлар 4:20-21
Иброҳим имонсизлик қилмади, Худонинг ваъдасидан шубҳаланмади, балки имонида маҳкам туриб, Худони улуғлади. Худо берган ваъдасини бажо келтиришга қодир, деб Иброҳим қатъий ишонар эди.
Римликлар 4:20-21
Яхшилик қилиш
Галатияликлар 6:9-10
Шундай экан, яхшилик қилишдан чарчамайлик. Агар ҳолдан тойиб қолмасак, ўз вақтида бунинг ҳосилини ўриб оламиз. Демак, ҳали фурсат бор экан, ҳаммага, айниқса, Масиҳ хонадонига тегишли бўлганларга яхшилик қилаверайлик.
Галатияликлар 6:9-10
Яхшилик қилиш
Mатто 5:16
Сизнинг нурингиз ҳам инсонлар олдида шундай порласинки, улар яхши ишларингизни кўриб, осмондаги Отангизни улуғласинлар.
Mатто 5:16