Гувоҳлик
Худо сари йўл тўгрисида ҳикоя цила олиш нима
учун керак?
Ўзининг биринчи номасида ҳаворий Бутрус бизга шундай деб мурожаат қилади:
«Дилингиздаги умид ҳақида сиздан ҳар бир сўраган кишига жавоб беришга доимо
тайёр бўлинглар» (1- Бутрус 3:15).
Масиҳ бизга абадий ҳаёт инъом этиб, ер юзидаги ҳаётимизни бойитгани
тўғрисида ҳикоя қилиш ўз имонингизни бошқалар билан бўлишишнинг энг таъсирчан
усулидир. Ҳаворий Юҳанно бундай деб ёзганди: «… биз эшитиб тамошо қилган,
кўзларимиз кўрган, қўлларимиз сезганини сизларга маълум қилмоқдамиз» (1-Юҳанно
1:3). Юҳанно ўзининг Исо Масиҳ билан алоқаси тўғрисида гувоҳлик берганди.
Подшоҳ Агриппа ҳузурида туриб (Ҳаворийлар 26), Павлус оддий тил билан,
мантиқли ва аниқ равшан тарзда ўзининг халос бўлишидан аввал кечган ҳаёти, Масиҳни
цандай учратгани ва имон келтиргандан кейин ҳаёти қандай ўзгаргани тўғрисида ҳикоя
қилиб беради. Павлуснинг гувоҳлигини ўқиб чиқиш учун фақат уч ёки тўрт дақиқа
талаб қилинади.
Сиз ўз ҳикоянгизни ёдлаб олиб, кейин сўзма-сўз айтиб бериш учун эмас, балки
тарихингизни яхшироқ, бошингиздан кечирганингизни тингловчи аниқ тушуниб
етадиган қилиб сўзлаб бериш учун ёзиб чиқасиз. Ўз ҳикоянгиз устида иш бошлашдан
аввал уни ифодалаш учун Худодан ҳикмат ва ғоялар сўранг. Ўз устозингизни
маслаҳатлари ва таклифларига қулоқ тутинг.
2:7 -туркумини тугатганлардан кўпчилик, ўз ҳикояси устида ишлаш таълим
жараёнининг энг фойдали даврларидан бири бўлганини тан олганлар. Бунинг
натижасида улар кейинчалик кўплаб инсонларга Масиҳга йўл топишга ёрдам
берганлар, чунки қачонлардир «ҳар бир сўровчига» жавоб тайёрлаш учун «ўз асбобини
ўткирлашда» вақтини аямаган эдилар.
Худога ишонинг ва кучингизни аямасдан меҳнат қилинг. Вақтингизни
тежаманг, балки ўз фикрларингиз ва ибодатларингизни шогирдликнинг бу муҳим
бўлимини ишлаб чиқишга йўналтиринг.
Худо сари йўл тўгрисида ҳикояни тайёрлаш: умумий
мулоҳазалар.
Сиз 3-4 соат ажратишингиз зарур бўладиган 9-машғулот давомида мазкур ишни бажара
оласиз, деб умид қиламиз. Бундан ташқари, 10-машғулотда тўлиқ ишлаб чиқилган
ҳикояларни сўзлаб бериш ва 9-машғулотда тугаллаб улгурмаганларингизни якунлаш
учун вақт назарда тутилган.
- БИРИНЧИ ДАРАЖАЛИ ВАЗИФА
Унинг мазмуни қисқача режадан фойдаланиб, Худо сари йўлингиз тўғрисида ҳикояни
тайёрлаб, тақдим этишингиздан иборат.
- ТАЙЁРГАРЛИК
Ҳикоямизни тайёрлаш учун ҳар биримизга талаб этиладиган вақт ва кучларимиз
турлича бўлади. Ва бу сизнинг ақлий қобилиятингиз ёхуд руҳий даражангиз
кўрсаткичи эмас. Барчаси ҳикоянгизнинг мураккаблигига боғлиқдир. Сўзлаб бериш
қийин ҳикоялар бўлади. Айримларини тегишли вақтгача қисқартириш зарур бўлса,
бошқаларини эса, аксинча, жуда ҳам қисқа чиқмаслиги учун шарҳ ёки тушунтиришлар
билан кенгайтириш зарур бўлади. Ҳикоянгизни тузиш учун сизга талаб этиладиган
вақтга таъсир этувчи кўплаб омиллар мавжуд. Агар уни тез ва енгил тузишга
эришсангиз, ўзингизга бино қўйманг. Бошқаларга нисбатан қийинроқ бўлса ҳам
кўнглингиз тушмасин. Бошқа ўқувчилар ва ўзингиз учун ибодат қилишда давом этинг.
- ҚИЙИНЧИЛИКЛАР ТАҚДИРЛАНАДИ
Кўпчилик ўқувчилар мазкур ҳикояни тузишни босқичнинг энг қийин, айрим пайт эса
гангитувчи қисми деб ҳисоблашади. Иккинчи томондан эса, анчагина ўқувчилар уни
босқичнинг энг фойдали ва илҳомлантирувчи қисми деб ҳам ҳисоблашади. Ушбу фарқ
бундай ҳикояни тузиш заруратига сизнинг муносабатингиз ва сиз унинг устида
қанчалик ғайрат ва сабот билан ишлаётганингизга боғлиқ. Куч-қувватингизни аямасдан
ишланг. Худодан сизга донолик беришини ҳамда йўлга солишини сўранг.
- МАШҒУЛОТЛАР
машғулот, эҳтимол, 3-4 соат давом этар. Унга яхши тайёрланиб ва дам олиб
келишингизни маслаҳат берамиз. Унинг муваффақияти тўғрисида ибодат қилинг. Агар
гуруҳингиз катта бўлса ёки Худога сари йўл тўғрисида ҳикоялар давомли ва англаш
учун мураккаб чиққан бўлса, якунлаш учун яна бир марта учрашиш зарурати туғилиши
мумкин.
- ТАБРИКЛАЙМИЗ!
Сиз биринчи босқич мобайнида ва иккинчи босқичнинг мазкур бўлими сари
ҳаракатланишда мақтовга лойиқ сабот намойиш этдингиз. Тангри руҳан ўсишингиз ва
камол топишингиз жараёнида сизга анча-мунча қийин ва жиддий тўсиқларни енгиб
ўтишга кўмаклашди. Тангрининг раҳмати билан сиз яқинда иккинчи босқични
якунлайсиз. Тангри билан сизнинг муносабатларингиз яқинроқ бўлади ва У сизни Ўз
мақсадлари йўлида жўнатишни истаган жойда У нга хизмат қилиш учун яхшироқ тайёр
бўласиз.
«Узум» сурати
(Масиҳийлик тажрибаси орқали инсон тўплаши мумкин бўлган ҳар хил турли
гувоҳликлар)
Худо сари йўл тўгрисидаги ҳикоянгизни тайёрлашда
ёрдам
Бундай ҳикоялар турли мавзуларда ва турли тингловчилар учун тайёрланиши
мумкин. Мазкур босқич давомида сиз тайёрлайдиган ҳикоя…
- Имонсизларга мўлжалланган бўлиши;
- Уни (биринчи навбатда) яккама-якка ёки кичик даврада ҳикоя қилиб беришга
мўлжалланган бўлиши; - Ишонтиришни эмас, балки «эшикни салгина очишни» мақсад қилмоғи керак.
Кўпчилик кишилар ҳали тайёр эмаслар, Масиҳга эҳтиёжманд эканликларини англаб
етганлари йўқ, аммо хиралик қилмасдан ўз шахсий тажрибангиз билан ўртоқлашиб,
уларни Хушхабар тўғрисидаги суҳбатга чорлаш мумкин.
- Худо сари йўл тўғрисидаги ҳикоянинг умумий режаси
а. Дастлаб — Масиҳга имон келтиргунингизча бўлган ҳаётингизни қисқача
шарҳлайсиз.
б. Қандай цилиб — сиз қандай қилиб Масиҳга имон келтирганингиз.
в. Сўнгра — сиз билан содир бўлган воқеа ҳаётингизни қандай ўзгартиргани
тўғрисида айтиб берасиз.
- Тайёргарлик чоғида ҳисобга олиш лозим бўлган мулоҳазалар.
а. Ҳикоянгизни огзаки сўзлашув шаклида тузинг, токи уни айтиб бериш осон
бўлсин. «Тонг шафағига тикилиб, чуқур ўйга толдим» каби сийқаси чиққан адабий
ибораларни, шунингдек, расмий сўз ва ибораларни ишлатманг.
б. «Мен», «мени» сўзларидан фойдаланишдан тортинманг, «сен» сўзини
ишлатманг (ваъз айтмасдан, оддийгина ҳикоя қилинг). Бу эса қиссани
тингловчиларни жалб қиладиган ёқимли, юмшоқ услубда баён этишингизга кўмак
беради.
в. Диний (масиҳийликга оид) сўзлар, иборалар, атамаларни
ишлатмасликка ҳаракат цилинг.
Диний атамалар | Муқобил сўзлар | |
Имон келтирдим | Ибодатда Исони ҳаётимга киришини сўрадим |
|
Гуноҳ | Итоатсизлик, Тангрининг қоидаларини бузиш (Инсон Худодан юз ўгиради) |
|
Исонинг қони билан қутқарилган | Худо хатоларимни кечирди | |
Қутқарилди | Масиҳий бўлди, хатоларининг оқибатларидан халос бўлди |
|
Илтижо қилди | Чин қалбдан ибодат қилди | |
Масиҳий | Исога ишонувчи |
- Масиҳга мурожаат қилиш зарурати тўғрисида гапирар экансиз, «ибодат»
сўзини қўлланг. Инсон қандай йўл тутиши лозимлиги тўғрисида ахборот
айнан шу сўзда ифодаланган.
Муваффақиятли жумла: «Мен ибодат қилиб, Масиҳдан ҳаётимга
киришини ва менга абадий ҳаёт бахш этишини сўрадим «.
и. ”Кейин ” цисмини чўзмасдан, Масиҳга имон келтириб эришган
устунликларингиздан бир нечта мисол келтириб якунланг. Булар
ҳаётингиздаги амал ва муваффақиятлардан мисол бўлиши мумкин.
Хикоянгиздаги сўнгги жумла тахминан шундай янграши керак: «Энг катта
устунлик шундан иборатки, мен энди абадий ҳаётга эга эканлигимни
биламан». Тингловчилар кўпинча қиссангизни қандай тугатганингиз
хусусида мулоҳаза билдиришади. Агар бу мулоҳаза абадий ҳаётга доир
бўлса, тингловчига хушхабарни тушунтириш учун эшиклар доимо очиқдир.
к. Ацидавий фикр-даъволарни айтманг, улар шубҳаланувчи кишиларда гумон
ўйготиши мумкин. Мана бир неча мисол:
- Қониқарсиз: «Мен ибодат қилдим ва энди Масиҳ мен билан бирга
эканлигини биламан « - Қониқарсиз: «Худо менга ажойиб эр (хотин, болалар)ни насиб қилди».
- Муваффақиятли: » Мен ибодат қилиб, Масиҳдан қалбимга киришини
сўрадим. Шундан бери қалбим осойишта…»
л. Катта кишининг нуцтаи назаридан гапиринг. Худо сари йўл тўғрисидаги
ҳикоянгизда, Масиҳга ёшлик даврингизда мурожаат қилган бўлсангизда, балоғатга
етган кишининг нуқтаи назарини акс эттиринг.
- Қониқарсиз вариант: «Отам менга Исо кимлигини тушунишга ёрдам
берди». - Муваффақиятли вариант: «Мен ота-онам билан давомли ва жиддий
суҳбатлар қурардим. Бир куни отам билан биргаликда, аслида Исо ким
бўлганлигини батафсил муҳокама қилдик».
м. Кераксиз ва муҳим бўлмаган икир-чикирларни цалаштирманг. Турли исмларни
кўп айтманг, кўр сонли учрашувларингиз, иш жойларингиз ва бир жойдан
иккинчисига кўчганлигингизни камроқ ёдга олинг. Имкон бор жойда
фамилиялардан воз кечиб, фақат исмларни ўзинигина айтинг.
- Қониқарсиз вариант: «Маҳсулотлар билан савдо қилувчи офисимиз
компаниясига Ғайрат Қодиров ва унинг қариндоши Эргаш ака
келишди…» - Муваффақиятли вариант: «Бир куни ишда мен билан Хамид Жўраевич ва
унинг дўсти суҳбатлашиб қолдилар…» - Ахборотни битта жумлада беришга ҳаракат қилинг: «Бешта шаҳарни
кезиб, турли жойларда таълим олганимдан сўнг, ниҳоят, биринчи марта
муҳандис бўлиб ишга жойлашдим «. - Худо сари йўл тўғрисида ҳикояии тайёрлашда изчиллик
а. Ёзишга киришишдан аввал ибодат қилиб, Худодан ёрдам сўранг.
Хикоянгиз устида ишлашда ундан донолик ва ғоялар истанг.
б. АВВАЛ, ҚАНДАЙ ва КЕЙИН деб белгиланган учта варақда қисқа қайдлар
қилинг.
в. Дастлабки барча қайдлардан фойдаланиб, биринчи қораламани тайёрланг.
(Уни ўқишга 5 дакиқа вақтингиз кетади).Шундан сўнг юқорида тавсия
этилган 12 та кўрсатманинг барчасидан фойдаланинг (а – м бандлар).
г. Иккинчи қораламага тузатиш ва тўғрилашлар киритинг (етакчингиз бунда
сизга катта ёрдам кўрсатиши мумкин).
д. Матнингизни ўқишга 2,5-3 дақиқа кетадиган даражада қисқартиринг
(раҳбарингиз бунда ҳам кўмаклашиши мумкин).
е. Ҳикоя режасини алоҳида варақчада тузинг. Фақат режадан фойдаланиб,
гувоҳлигингизни ҳикоя қилишга ҳаракат қилиб кўринг.
ж. Нутқингизни 3-4 дақиқага сиғиштириб, ҳикоянгизни режасиз баён
этишни ўрганинг.
Худо сари йўл тўгрисида ҳикоя цилишнинг икки усули
- Тарихий. Бундай ёндошувда сиз воқеа ва ҳодисаларни хронологик кетма-
кетликда баён этасиз.
Ушбу режадан сиз қуйидаги ҳолларда фойдаланишингиз мумкин, агар…
а. Балоғатга етиб Масиҳга келган бўлсангиз.
б. Масиҳий бўлгунингизга қадар кечирган ҳаётингизга оид анчагина
қизиқарли маълумот мавжуд бўлса.
в. Масиҳий бўлишингиз тажрибаси ҳикоянгизда катта қисмни эгаллайди,
чунки бўлиб ўтган воқеалар сиз учун алоҳида аҳамиятга эга (шунга
мувофиқ «Аввал» қисми қисқаради).
- Шарҳ (Мозийга назар)
ТАРИХИЙ ШАРҲ
Бундай ёндошувда шу кунгача кечган ҳаётингизни қизиқарли, аммо қисқа
шарҳлайсиз. Гувоҳлигингизда бу шарҳ «Аввал» қисмининг ўрнини эгаллайди.
Шундан сўнг сиз ҳаётингизда руҳий бурилиш ясалган жойга қайтасиз. Бу ерда сиз
бевосита «Қандай» қилиб масиҳий бўлганингиз ёки шундан сал аввал бўлган
воқеаларни ёдга оласиз.
Қуйидаги ҳолларда сиз ушбу режадан фойдаланишингиз мумкин, агар…
а. Ёш даврингизда Масиҳга келган бўлсангиз.
б. Болалик ва ўсмирлик чоғларингиз эътиборга лойиқ бўлмасдан,
ҳаётингиздаги қизиқ воқеалар балоғатга етганингизда бошланган
бўлса.
в. «Қандай» қисми жуда қисқа бўлса.