Тўртта тасвир
1–Расм
Ваҳий 1:12-17
ҚУДРАТЛИ!
НУР ТАРАТГАН!
САВЛАТЛИ!
ҲАЙБАТЛИ!
УЛУҒВОР!
4–Расм
2 Коринфликлар 5:17 ЯНГИ ИЖОД!
1Юҳанно 3:1 ХУДОНИНГ ФАРЗАНДИ!
Юҳанно 15:3 ТОЗАЛАНГАН!
Юҳанно 15:15 ХУДОНИНГ ДЎСТИ!
2Коринфликлар 5:8 САМОГА ТЕГИШЛИ!
2–Расм
Ишаё 53:3-5
ТАҲҚИРЛАНГАН!
КУЧСИЗ!
ОЖИЗ!
ҲАЗАР ҚИЛИНГАН!
ХЎРЛАНГАН!
3–Расм
Эфесликлар 2:1 РУҲАН ЎЛИК!
Эфесликлар 2:2-3 ШАЙТОГА БЎЙСУНГАН!
Луқо 19:10 ЙЎҚОЛГАН!
Юҳанно 3:18 МАҲКУМ!
2Коринфликлар 4:4 КЎР!
Эфесликлар 2:12 УМИДСИЗ!
Биз ҳаммамиз расмларни томоша қилишни яхши кўрамиз.
Келинглар, Муқаддас Китобда берилган тўртта муҳим тасвирга диққатимизни қаратайлик.
Бу тўртта тасвир ҳаётларимизга катта таъсир кўрсатади.
Инсонга кўтаринки руҳ бахшида қилади.
Инсонни лол қолдиради.
Бу тасвирлар барча даврларга бирдай тааллуқлидир.
1-Тасвир
Ваҳий 1:12-17
Менга гапираётган Кимсани кўриш учун ўгирилдим. Шунда еттита олтин чироқпояни кўрдим. 13 Чироқпоялар орасида инсон қиёфасидаги бир Зот турган эди. Унинг устида узун, тўпиғигача тушган ридо, кўксига олтин тасма боғланган эди. 14 Сочи момиқдай оқ, қордай оппоқ эди. Кўзлари эса оловдай чақнарди. 15 Унинг оёқлари ўчоқда қиздирилган бронзадай ярқирар, овози гувиллаган денгиз товушига ўхшарди. 16 Ўнг қўлида еттита юлдуз бор эди, оғзидан ўткир дудама қилич чиқиб турарди. Унинг ўзи кун қизиганда балқийдиган қуёшдай порларди.
17 Уни кўришим биланоқ, оёқлари остига ўликдай йиқилдим. У эса ўнг қўлини устимга қўйиб, шундай деди: “Қўрқма! Мен Биринчи ва Охиргиман…”
Бу оятларда ким тасвирланган? Исо Масиҳ. Бу парча тахминан милодий 95–йилда ёзилган.
Бу Исо Масиҳнинг биринчи тавсифи, чунки Исо Масиҳ бундан 60 йил муқаддам осмонга кўтарилган эди.
Сиз бу парчада тасвирланган Исони қандай тасаввур қилган бўлардингиз?
Порлаб, нур сочиб турганЗот сифатида, тўғрими?
Исо ер юзида ўттиз йилдан кўпроқ вақт яшаган бўлса, ҳеч ким: “Қаранглар, Ундан нур сочилиб турибди, У Масиҳ бўлса керак!” деб айтмаган. Йўқ, бундай нарса содир бўлмаган. Исо ер юзида яшаб юрган пайтда нур сочмаган, фақат тоғда Мусо ва Илёс зоҳир бўлганда Исонинг қиёфаси порлаганди. Исонинг ер юзидаги хизмати тугагач эса, Ваҳий китобида тасвирланган Унинг улуғворлигини кўриб турибмиз.
Сиз Ваҳий китобидаги бу парчани ўқир экансиз, Исони қандай тасаввур қиласиз?
Кучли, қудратли, ҳайбатли, ҳокимият эгаси, нур таратиб турган, ажойиб, салобатли, ҳамма нарсани бошқариб турувчи, буюк, маҳоратли, улуғвор Зот сифатидами?
Балки сизнинг хаёлингизга бундан–да кўпроқ сифатлар келар.
Юҳанно Исони кўриши биланоқ мук тушганига ҳеч ҳайрон қолмасак ҳам бўлади, шундай эмасми?
Агар биз Юҳаннонинг ўрнида бўлиб қолганимизда эди, худди шундай йўл тутган бўлардик. Парчани ўқиганингизнинг ўзида ҳайратдан лол қоласиз. Юрагингиз ҳаприқиб кетади.
2–тасвир
Келинглар, энди Ишаё 53:3-5–оятларда тасвирланган расмга эътиборимизни қаратайлик.
Одамлар ундан нафратландилар, уни рад этдилар.
У қайғу, азоб–уқубат нималигини биларди.
Ҳамма ундан юз ўгирди, ундан ҳазар қилди.
Биз уни одам қаторида санамадик.
4 Ҳа, дардларимизни у ўзига олди,
Оғриқларимизни у ўз зиммасига олди.
Биз эса ўйладик: “Уни Худо урган,
Аламдийда, жабрланган у!”
5 У эса бизнинг гуноҳларимиз деб ярадор бўлди,
Бизнинг айбларимиз туфайли эзилди.
Бизга тинчлик келтирадиган жазо унга тушди,
Унинг яралари бизга шифо берди.
Бу оятларда ким тасвирланган?
Бу оятларда Исонинг хочга михлангани тасвирланган.
Мазкур парчада тасвирланган Исони сиз қандай тасаввур қилган бўлардингиз?
Бу парчада Исо хўрланган, кучсиз, заиф, аламдийда, жабрланган, эзилган, таҳқирланган, хўр, ўта камситилганини кўрамиз.
Баъзан катта йўлларда машина босиб кетган майда ҳайвонларни кўрамиз.
Кўчаларнинг тозалиги учун масъул бўлган одамлар келиб, ўша ҳайвонларнинг жасадларини ахлатга ташлайдилар.
Бундай ҳайвонлар билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Уларни кўздан йўқ қилишга ҳаракат қиламиз. Мазкур парчада ҳам Исога айнан шундай муносабатда бўлишган.
Рим ҳукумати Уни йўлдан олиб ташлаш мақсадида йўқ қилишга тиришган. Шунчаки Уни йўқотмоқчи бўлган.
Иккинчи парчада Исони нақадар хўрлашганини ва таҳқирлашганини кўришимиз мумкин. Бу парчани ўқиганингизда юрагингиз увушади.
ТЎХТАНГ.
Биринчи ва иккинчи парчаларни яна бир бор ўқиб чиқинг.
Бу иккала парчада ҳам битта инсон тасвирланган!
Мен биринчи парчадаги Исонинг улуғворлиги ва иккинчи парчадаги Исонинг хўрлангани ҳақида ўқиганимда ҳис–туйғуларим туғён ура бошлайди.
Нега Исо биринчи парчада тасвирлангандай шу қадар улуғвор бўлса, Ўзини таҳқирлашларига йўл қўйди?
У буни сиз ва мен учун қилди.
Бу икки парча мени Исога тўхтовсиз сажда қилишга ундайди, чунки У мени деб, хўрланишларга рози бўлди.
Мен ҳаётимда бир неча марта Худодан: “Мени қанчалар севишингни менга кўрсат”, деб сўраган эдим. Бироқ, бу ҳақда бироз мулоҳаза қилганимдан кейин, саволим нақадар аҳмоқона эканини тушунганман. Худо менга бўлган севгисини аллақачон намоён қилиб бўлган экан. Иккинчи парчадаги вазият Худонинг ҳар биримизга бўлган буюк севгисини намоён қилиб турибди. Бундан буюк севги бормикан?
Раҳмат Исо, мен учун азоблар тортишга рози бўлганинг учун. Сенинг номингни улуғлаймиз!
3–тасвир
Келинглар, энди учинчи тасвирга эътиборимизни қаратайлик
Бу парчада гуноҳкор инсон, яъни Исо Масиҳни Нажоткор деб қабул қилмаган одам ҳақида ёзилган.
Эфесликлар 2:1–оятга кўра, бу одам руҳан ўлик одамдир.
Онам вафот этганларидан кейин, мен ногаҳон жасад ётган столга урилиб кетган эдим. Мен беихтиёр онамга: “Мени кечиринг, она”, дедим. Онам жавоб бермадилар. Жавоб беришга қодир эмасдилар.
Онам вафот этган эдилар.
Шу сингари, гуноҳкор одам ҳам руҳан ўлик бўлади, у Худо билан мулоқот қила олмайди. Фақат Муқаддас Руҳ унга ҳаёт бериши мумкин.
Биз Эфесликлар мактубини ўқир эканмиз, Эфесликлар 2:2–3да тасвирланган гуноҳкор одамни кўрамиз, у гуноҳга қул, деб тасвирланган.
Бундай одам гуноҳга муккасидан кетган бўлади, юрган йўлида гуноҳ қилади, гуноҳдан бошқа ҳеч нарсани билмайди.
Луқо 19:10да гуноҳкор инсон “йўқолган”, яъни йўлдан адашган, деб тасвирланган.
Сиз ҳеч адашиб қолганмисиз?
Мен бир марта Осиёнинг бир шаҳрида автобусдан тушганимда, жойни танимадим. Ҳаммаси нотаниш эди. Мен тилни билмасдим. Кеч кираётган эди.
“ЁРДАМ БЕРИНГЛАР!”, деб бақирмоқчи бўлардим.
Мен ваҳимага тушган эдим, шунга ўхшаб, гуноҳкор одам ҳам ҳақ йўлдан адашган, у Худога, ҳақиқат ва ҳаётга олиб борадиган йўлни билмайди.
Юҳанно 3:18–оятда гуноҳкор одам ўлимга маҳкум этилгани ҳақида ёзилган. Исо Масиҳга ишонмаган одам ўлимга маҳкум қилинган, бу табиий ҳол, чунки гуноҳкор одам гуноҳи учун жазо тортиши керак, уни ҳимоя қиладиган Қутқарувчиси йўқ. У Худонинг ҳузурида айбдор бўлиб туради, чунки у Худога таянмади, гуноҳларидан халос бўлиш йўлини танламади.
2Коринфликлар 4:4да имонсиз одам “кўр”, деб тасвирланган. У Худони кўрмайди, ўзининг нотўғри ишларини кўрмайди, гуноҳдан чиқиш йўлини ҳам кўрмайди.
Бир куни мен свет ёқмай подволга кирган эдим. Бам! Бошим билан темир устунга урилдим.
Вой бошим! Мен бундан сабоқ олдим, бунга ишончингиз комил бўлсин. Бундай хатони иккинчи марта такрорламадим.
Руҳан кўр бўлган одамчи? Менга ишонинг, у мендан кўра кўпроқ зарар кўради!
Ва ниҳоят,
Эфесликлар 2:12–оятда имонсиз одам “умидсиз” экани ҳақида ёзилган. Умидсиз бўлиш қандай бўлади?
Бундай одамнинг ҳаётда мақсади йўқ. Агар у Худо билан ярашиб олмаса ҳаёти давомида фақат азият чекади.
Ҳар бир одамга умид керак. Умидсиз яшаган одам ўзини ўлдиришдан ҳам тап тортмайди. Ўзини ўлдирган одамлар нима сабабдан шундай қилганини энди тушунгандирсиз?
Учинчи тасвир сизга ёқдими?
Ҳа, учинчи тасвир қоп–қора, одамнинг кайфиятини тушурадиган, ниҳоятда тушкун рангларда.
Бу тасвирдаги парчаларни ўқиш осон эмас.
Мазкур парчалар сизнинг Исо Масиҳга келишингизгача бўлган ҳолатингизни тасвирлайди.
Исо Масиҳни Нажоткор, деб қабул қилмаган ҳар бир одам шундай ҳолатдадир. Бошқача қилиб айтганда, бу парчалар ер юзидаги ҳар бир имонсиз одамнинг ҳолатини тасвирлайди.
Вой–бу!
4–тасвир
Умид қиламанки, тўртинчи тасвирдаги парчалар анча кўнглингизни кўтаради.
Тўғри, чунки бу масиҳий одамнинг тасвиридир.
Агар сиз Исо Масиҳга ишонган бўлсангиз, Муқаддас Китоб сизни қандай тасвирлайди?
2Коринфликлар 5:17–оятда шундай ёзилган: “Бинобарин, ким Масиҳга тегишли бўлса, у янги ижоддир. Эски ҳаёт ўтиб кетди, янгиси эса бошланди.”
Сиз умрингизнинг охиригача учинчи тасвирдаги парчалар бўйича яшашингиз керак эмас. Худо сизга янги ҳаёт берди, сиз энди янги ижодсиз ва Худога улуғворлик келтиришингиз керак.
1Юҳанно 3:1–оятда масиҳий киши Худонинг фарзанди, деб аталган.
Эй масиҳий, сен кимсан?
СЕН ХУДОНИНГ ФАРЗАНДИСАН.
ХУДО СЕНИНГ МУКАММАЛ ОТАНГДИР.
У СЕНИНГ ДАДАЖОНИНГДИР. У СЕНИ СЕВАДИ, СЕНГА ШАКЛ БЕРГАН, ҲАЁТИНГ УЧУН ЯХШИ РЕЖА ТУЗГАН.
ЕР ЮЗИДАГИ ҲАР БИР ОДАМГА ХАВФСИЗЛИК ВА ЭЪТИБОР КЕРАК.
ХУДОНИНГ ФАРЗАНДИ БЎЛИШ – СИЗГА ХАВФСИЗЛИК ХИССИНИ БЕРАДИ, ЧУНКИ ФАРЗАНДЛИК ЭҲТИРОМИНИ СИЗДАН ҲЕЧ КИМ ТОРТИБ ОЛОЛМАЙДИ.
ХУДОНИНГ ФАРЗАНДИ БЎЛИШ – ҚАДРИНГИЗНИ ЮКСАЛТИРАДИ, ХУДОНИНГ НАЗАРИДА ҚАДР–ҚИЙМАТИНГИЗ ҚОЯДАЙ ТЕБРАНМАСДИР.
ҲАЁТИНГИЗГА БИР ҚАРАНГ:
ОИЛАНГИЗДАН ЖУДО БЎЛИШИНГИЗ МУМКИН.
УЙИНГИЗ ЁНИБ КУЛ БЎЛИШИ МУМКИН.
СОҒЛИҒИНГИЗНИ ЙЎҚОТИШИНГИЗ МУМКИН.
ИШИНГИЗДАН МАҲРУМ БЎЛИШИНГИЗ МУМКИН.
ЛЕКИН ҲЕЧ ҚАЧОН ХУДОНИНГ ФАРЗАНДИ ИМТИЁЗИДАН МАҲРУМ БЎЛМАЙСИЗ.
АГАР СИЗ ИСО МАСИҲНИ НАЖОТКОР, ДЕБ ҚАБУЛ ҚИЛГАН БЎЛСАНГИЗ, КИМСИЗ?
ТЎҒРИ, ХУДОНИНГ ФАРЗАНДИСИЗ.
БУ ҲАҚДА БИР ЎЙЛАБ КЎРИНГ.
ХУДОНИНГ ФАРЗАНДИГА ЛОЙИҚ ҲАЁТ КЕЧИРИНГ.
БИР БЎЛАК ҚОҒОЗ ОЛИБ, УНГА “ХУДОНИНГ ФАРЗАНДИ”, ДЕБ ЁЗИНГ. СЎНГ УНИ КЎЗГУГА ЁПИШТИРИБ ҚЎЙИНГ. УНИ ҲАР КУНИ ЎҚИНГ. БУ СЎЗЛАР ҲАЁТИНГИЗНИ ЎЗГАРТИРАДИ.
БУ СЎЗЛАР РУҲИНГИЗНИ КЎТАРАДИ!
Юҳанно 15:3–оятда шундай ёзилган: “Мен сизга айтган сўзим орқали сизлар аллақачон тозаланиб бўлгансизлар”.
Агар сиз Исо Масиҳни Нажоткор, деб қабул қилган бўлсангиз, демак сиз поклангансиз.
Учинчи тасвирдаги барча ифлосликлардан тозасиз. Сиз Исога ишонганингиз биланоқ, Худо сизни руҳан поклаган.
Юҳанно 15:15да шундай ёзилган: “Мен сизларни энди қул деб айтмайман. Қул хўжайини нима қилишини билмайди. Сизларни дўстларим дейман, чунки Отамдан эшитган ҳамма нарсани сизларга айтдим.”
Энди сиз Худонинг дўстисиз ва маҳкум бўлмайсиз.
Ва ниҳоят 2Коринфликлар 5:8–оятга кўра, бизнинг самода масканимиз бор. Сиз абадиятни масиҳий ака–укаларингиз ва опа–сингилларингиз билан ўтказасиз.
НАҚАДАР АЖОЙИБ!
Учинчи ва тўртинчи тасвир орасидаги фарқни кўрдингизми?
Маҳкум бўлиш ўрнига имонли одам Худога дўст бўлди.
Умидсиз ҳаёт ўрнига , имонли одам самода маскан топиш умидида яшайди.
Гуноҳнинг қора ботқоқлиги ўрнига, имонли одамнинг ҳаётида нур порлайди.
Бадбашара тушкунлик ўрнига, имонли одам гўзал ҳаётдан ва самимий ўзгаришдан баҳра олиб яшайди.
Демак, Муқаддас Китоб бизни тўртта тасвир билан таништиради.
Сизга саволим: Агар сиз ўзингизни учинчи тасвирда кўрсангиз ва у ҳолатда яшашни истамасангиз, сиз у ҳолатдан қандай чиқиб кета оласиз? Аммо сиз Масиҳнинг ёрдамини қабул қилмоқчи эмассиз, дейлик.
Жавоб: Сиз Масиҳнинг ёрдамисиз гуноҳдан қочиб қутула олмайсиз. Қандай қилиб, адашган, кўр, ўлимга маҳкум қилинган одам ўзи йўл топиши мумкин? Унга кимдир ёрдам бериши керак, бундай ёрдамни фақат Муқаддас Руҳ бера олади. Исо Масиҳнинг ёрдамисиз гуноҳкор одам учинчи расмда тасвирланган ҳолатдан чиқиб кета олмайди.
Савол: Сиз савоб ишларингиз билан учинчи тасвирдан чиқиб кета оласизми?
Жавоб: Учинчи расмда тасвирланган одамнинг қўлидан ҳеч қандай яхшилик келмайди. Савоб ишлар ҳам одамни гуноҳ ботқоғидан чиқара олмайди.
Савол: Қандай қилиб одам учинчи тасвирдаги ҳолатдан тўртинчи тасвирдаги ҳолатга ўтиши мумкин?
Жавоб: Фақатгина Худо гуноҳкор одамга ёрдам бериши мумкин. Ҳаворийлар 4:12–оятда шундай ёзилган: “Нажот бошқа ҳеч кимдан келмайди. Исонинг номи — бутун оламда нажот берадиган ягона номдир.”
Савол: Агар сиз масиҳий бўлсангиз–у, бироқ учинчи тасвирдаги ҳолатда яшаб юрган бўлсангиз нима қилиш керак?
Жавоб: Агар сиз гуноҳда яшашни хоҳласангиз, Нажоткор сизга нега керак? Исо Масиҳ сизни гуноҳдан халос қилиши учун юксак баҳо тўлаганини тушунасизми? Учинчи тасвирдаги ҳолат ўта ваҳимали эканини биласизми?
Савол: Агар сизнинг ҳолатингиз тўртинчи расмда тасвирланган бўлса, Худо сизга нажот бериши учун қандай баҳо тўлаганини биласизми?
Жавоб: Сизга нажот бериш учун Исо биринчи парчада тасвирланган улуғворликдан иккинчи парчада тасвирланган ачинарли аҳволга тушиши керак эди.
Савол: Агар сиз тўртинчи расмда тасвирланган бўлсангиз, бутун диққат–эътиборингизни нимага қаратишингиз керак?
Жавоб: Матто 22:37–оятга. Биринчи ва иккинчи парчани диққат билан ўқиб чиқинг ва у ерда тасвирланган Зотни бутун қалбингиз билан, жону дилингиз билан, бутун онгингиз билан севинг.
Савол: Бу парчалар сизни бошқаларга Хушхабар айтишга ундайдими?
Жавоб: Албатта! Одамлар учинчи расмда тасвирланган ачинарли аҳволда бўлишини биз асло хоҳламаймиз.
Савол: Хушхабар айтиш мажбурият эмас, севги ифодаси эканини тушундингизми?
Жавоб: Ачинарли аҳволдаги дўстингизга қаранг, у учинчи расмда тасвирланган ҳолатдадир. У учун ибодат қилинг. Унга Ҳақиқат йўли ҳақида айитинг.
Савол: Сиз Худо учун қанчалик қадрли эканингизни англадингизми?
Жавоб: Худо СИЗНИ ДЕБ Ўз улуғворлигидан воз кечиб, қул бўлди, чексиз азобларни бошдан кечирди. Биринчи тасвир ва иккинчи тасвирга қаранг. Худонинг сизга бўлган буюк севгисини кўряпсизми?
Бу тўртта расмда 2Коринфликлар 5:21–оят тасвирланган:
Ахир, Худо бизни (3–тасвир) Масиҳ орқали оқлаш учун (4–тасвир) бегуноҳ Масиҳни (1–тасвир) гуноҳкорларни жазолагандай, жазолади (2–тасвир).