Муқаддас Китоб
Муқаддас Китобнинг муаллифи ким?
2Тимўтий 3:16–оятда шундай ёзилган:
Муқаддас битикларнинг ҳаммаси илоҳий илҳом билан ёзилган.
Муқаддас Китобнинг манбаи Худодир. Йўқ, Худо Муқаддас Китобни Ўз қўли билан ёзмаган. Аммо Муқаддас Китобни ёзган муаллифларни У илҳомлантирган. Шу боис Муқаддас Китобдаги ҳар бир сўз ортида Худони кўрамиз.
“Муқаддас Китобнинг шоёни диққат тартиби инсонни ҳайратга солади. Гарчи Муқаддас Китоб таркибидаги 66 та китоб 2000 йил давомида, турли даврларда яшаган 40 нафар муаллиф томонидан ёзилган бўлса–да, Китоб Ўз услуби, мавзулари ва изчиллиги жиҳатидан бир бутунликни ташкил қилади.”
Муқаддас Китобнинг бизга қандай фойдаси бор?
2 Timothy 3:16
Муқаддас битикларнинг ҳаммаси…таълим ва танбеҳ бериш, хатоларни тузатиш ва солиҳлик йўлида тарбия бериш учун фойдалидир.
Демак, Муқаддас Китобнинг мақсади:
Таълим бериш = яъни Худонинг ҳақиқатини ўргатиш.
Танбеҳ бериш = “Ҳақ йўлдан озгансан!” деб огоҳлантириш.
Хатоларни тузатиш = ҳақ йўлга қайтишга ёрдам бериш.
Солиҳлик йўлида тарбия бериш = инсоннинг характерида ҳалоллик ва тўғриликни шакллантириш.
2Тимўтий 3:16 даги “Муқаддас битикларнинг ҳаммаси” деган ибора нимани англатади?
Битиклар деганда қадимий қўлёзмалар назарда тутилган бўлиб, бу қўлёзмалар Муқаддас Китобнинг асосини ташкил қилади.
Муқаддас Китоб қўлёзмаларининг асл нусхалари сақланиб қолганми?
Йўқ.
Лекин биламизки, асл нусхадаги маъноси қўлёзмаларда асло ўзгармаган, чунки:
1) “Яҳудий олимлари Муқаддас битикларни ниҳоятда диққат–эътибор билан кўчирганлар. Котиблар матндаги ҳар бир ҳарфни, ҳар бир бўғин, сўз ва абзацни ҳисоблаб чиқиб, сўнг уларни хатосиз кўчирганлар. Яҳудийлар маданиятида махсус бир табақа эркаклар бор эдики, уларнинг асосий вазифаси Муқаддас битикларни ўта эҳтиёткорлик билан кўчиришдан ва уларни садоқат билан асрашдан иборат эди. Ким Плато, Аристотель ёки Синеканинг қўлёзмаларидаги ҳар бир ҳарфни, ҳар бир бўғин ва сўзни ҳисоблаб чиққан?”
2) “Муқаддас Китоб қўлёзмаларининг сони Плато, Аристотель ва Сократнинг мумтоз асарлари қўлёзмаларидан ғоят даражада кўп бўлиб, улар орасидаги ўхшашлик инсонни ҳайратга солади. “Ҳеч қайси қадимги асар Янги Аҳд каби бой манбаларга эга эмас.”
“Янги Аҳднинг минглаб тўлиқ қўлёзмалари ва турли кўринишда сақланиб қолган айрим парчалари мавжуд. Бугунги кунгача Янги Аҳднинг 5000 тадан ошиқ қадимги нусхаси етиб келган. Булардан ташқари ўн минглаб парчалар сақлаб қолинган. Агар бу сонлар сиз учун катта аҳамият касб этмаса, уларни бошқа қадимги ёзувчиларнинг кўлёзмалари билан солиштириб кўринг. Мисол учун, Гомернинг Элиада асари 700 та кўчирилган нусхага эга. Аристотель асарларининг эса бор–йўғи саноқли кўлёзмаси бор. Демак, кўлёзамларнинг сонига келганда, Янги Аҳд инсоният тарихидаги энг кўп кўчирилган китоб, деб ҳеч шубҳаланмай айта оламиз.”
“Бошқа қадимий асарлар билан солиштирганда Муқаддас Китобнинг қўлёзмалари энг сара мумтоз адабиётининг ўнтасидан ҳам сон жиҳатидан ошиб ўтади.”
“Эски Аҳд қўлёзмалари ҳақида нима айта оламиз? Афсуски, биз бу мақолада мазкур мавзуга чуқурроқ тўхтала олмаймиз. Бироқ, ишонч билан айтишимиз мумкинки, Эски Аҳд қўлёзмаларининг ҳаммаси юксак даражада хатосиз кўчирилган. Буларга Ўлик денгиз бўйидаги ғорлардан топилган Қумрон қўлёзмалари далил бўлиб хизмат қилади. Ўша қўлёзмалардаги матн ҳозирги Эски Аҳд матни билан бир хилдир.”
Матто 5:17-18
Мени, Таврот ёки пайғамбарларнинг битикларини бекор қилгани келган, деб ўйламанглар. Мен бекор қилгани эмас, балки бажо келтиргани келдим. 18 Сизга чинини айтайин: еру осмон йўқ бўлиб кетиши мумкин. Аммо Тавротдаги на бир ҳарф, на бир нуқта ўчади. Унда ёзилган ҳамма нарса амалга ошади.
Исо Масиҳ Эски Аҳднинг, яъни Таврот ва пайғамбарлар битикларининг ҳаққонийлигини ва қудратини тасдиқламоқда.
3) “Қизиқарлиси шуки, жамоат тарихининг илк йилларида кўп мутафаккирлар ўз асарларида Янги Аҳддан оятларни иқтибос қилганлар. Ажабланарлиси шуки, улар Янги Аҳдни шу қадар кўп иқтибос қилганларки, Китоб таркибидаги барча 27та китобнинг ҳаммаси тилга олинган. Фақатгина 11та оят уларнинг назаридан четда қолган, холос. Булар жамоат юзага келгандан кейин биринчи бир неча аср давомида юз берган. Яна шуни айтишимиз керакки, Янги Аҳднинг аксарият қисми Исо Масиҳнинг ўлиб тирилганидан кейин, бир неча йил ичида ёзилган. Ҳаворий Павлуснинг Коринфликларга биринчи мақтуби тахминан милодий 50–йилда ёзилган, яъни Исонинг осмонга кўтарилиб кетишидан қарийб йигирма йилдан кейин. Бу ниҳоятда муҳимдир, зотан, айнан шу мактубда Исо Масиҳнинг тирилиши моҳиятига алоҳида урғу берилган бўлиб, 500 тадан ортиқ одам Исонинг тирилганига гувоҳ бўлгани ҳақида далил келтирилган. Мактуб ёзилган даврда ўша гувоҳларнинг аксарият қисми ҳануз барҳаёт бўлиб, мактубдаги далилни қўллаши ёки уни аёвсиз фош этиши мумкин эди.”
Ушбу барча далилларга асосланган ҳолда тўлиқ ишонч билан айтишимиз мумкинки, ҳозирги Муқаддас Китобимиз асл нусхасидан ҳеч фарқ қилмайди. Бу ниҳоятда ҳайратланарлидир.
Аммо нималарга асосланиб биз Муқаддас Китобга ишонишимиз керак?
- Амалга ошган башоратлар.
“Эски Аҳд таркибида 300 тадан ошиқ махсус башорат берилган бўлиб, уларнинг ҳаммаси Янги Аҳд даврида Исо Масиҳнинг туғилиши, ҳаёти, ўлими ва тирилишида амалга ошди.” “Ҳар бир башоратнинг муфассал ва аниқ бажарилиши ҳар қандай китобхонни Муқаддас Китобнинг илоҳийлигига ишонтиради…Худонинг Ўзи битикларни гўзал тарзда уйғунлаштиргани боис, Калом Худога тегишли экани аниқ ва равшан кўриниб туради.”
Эски Аҳддаги қуйидаги башоратлар амалга ошди:
Бокира қиз Исони туғади (Ишаё 7:14).
Исроил халқининг Нажоткори кичкинагина Байтлаҳм шаҳрида туғилади (Mихо 5:2).
Масиҳ осмонга кўтарилгандан кейин, Қуддус ва Маъбад вайрон қилинади (Дониёр 9:26).
Исроил халқи Исони рад этади (Ишаё 53:1).
Исодан нафратланишади, Уни рад этишади (Ишаё 53:3).
Исо жабрланади (Ишаё 53:4).
Исони ҳукм қилишди, куч билан олиб кетишади (Ишаё 53:8).
Исонинг жасади бой одамнинг қабрига қўйилади (Ишаё 53:9).
Исога нисбатан ноҳақлик қилишади, Уни 30 кумуш тангага сотишади (Закариё 11:12).
Яқин, ишонган дўсти Исога хоинлик қилади (Забур 40:10).
Қўлу оёқлари илма–тешик қилинади (Забур 21:17).
Унга найза санчадилар (Закариё 12:10).
Унинг либоси учун қуръа ташланади (Забур 21:19).
Унинг устидан кулишади (Забур 21:8).
Томоғи қақраб кетганда Унга арзон шароб узатишади (Забур 68:4).
Биронта ҳам суяги синдирилмайди (Забур 33:21).
У Худога: “Нега мени тарк этдинг?!” деб ёлворади (Забур 21:2).
Юқоридаги оятларнинг ҳаммаси Исо туғилмасидан бир неча аср олдин ёзилган.
Муқаддас Китобни ўрганиб чиқинг ва буларданда кўпроқ башоратларни топасиз.
- Исо Масиҳ.
У Эски Аҳддан 49 та оятни иқтибос қилган. Бу оятлар Эски Аҳд таркибидаги 24та китобга мансуб. Бу билан мен нима айтмоқчиман? Муқаддас Китобнинг 77% Эски Аҳд китобларидан ташкил топган бўлиб, Исо уларнинг ҳаққонийлигини тасдиқлаган.
“Исо Масиҳ Эски Аҳдни ишончли деб тасдиқлагани ҳақидаги ҳисобот бизга нима учун муҳим? Модомики биз Янги Аҳдни ишончли деб билар эканмиз, Исонинг асл шахсиятини тан оламиз, яъни Худо инсон бўлиб келганига ва ўликдан тирилганига ишонамиз. Демак, Исонинг Эски Аҳд ҳақидаги сўзларни ҳам шубҳасиз ишончли деб биламиз.”
- Илм–фан.
“Муқаддас Китоб илмий китоб эмас, бироқ илмий томондан ҳам ҳаққонийдир. Ҳеч бир илмий далил Муқаддас Китобга зид эмас. Аксинча, асрлар давомида инсониятнинг энг донишманд олимлари коинот қонунларини кашф этиш билан банд бўлганларида, Муқаддас Китоб ҳаётни бошқараётган мураккаб илмнинг сирларини ошкора қилиб келган.”:
Биология жиҳатидан қоннинг ҳаёт учун муҳимлиги (Левилар 17:11).
Ер шарининг думалоқ шакли (Ишаё 40:22).
Мазкур оятнинг иброний тилидан сўзма–сўз таржимаси: Худо ер гардиши узра ўтирмоқда.
Коинот ердан қанчалар баландлиги (Ишаё 55:9).
Энергия ва борлиқни тежаш қонуни (2Бутрус 3:7).
Сувнинг табиатдаги айланиши (Воиз 1:7).
Осмон жисмларининг саноқсизлиги (Еремиё 33:22).
Жадаллаб бораётган энтропия, яъни эскириш қонуни (Забур 101:26-28).
Ҳаёт жараёнида қоннинг юксак аҳамияти (Левилар 17:11).
Атмосферанинг доиравий оқими (Воиз 1:6).
Гравитация майдони (Аюб 26:7).
Табиатдаги тартиб (Еремиё 31:35–36).
Суюқликларнинг гидродинамика қонуни (Аюб 28:25).
Ақлий ва жисмоний соғлиқнинг чамбарчас боғлиқлиги (Ҳикматлар 14:30).
Сувнинг табиатдаги айланиши (Забур 134:7).
“Нобель мукофотининг совриндори муҳтарам Арно Пинзиас шундай деб айтганди: “Коинотнинг вужудга келиши ҳақидаги энг ишончли манба бу Мусонинг бешта китоби, яъни Таврот, Забур ва Муқаддас Китобнинг ҳаммаси. Мен булардан бошқа ҳеч қандай манбага мурожаат қилмаган бўлардим”.
- Археология.
Кўплаб йиллар давомида скептиклар Муқаддас Китобга ишониб бўлмайди, деб жар солиб келганлар. Улар, Муқаддас Китобда ҳеч қачон мавжуд бўлмаган Найнаво ва Садўм шаҳарлари ҳақида ёзилган, деб ўзларининг назариясини рўкач қилганлар. Бироқ яқин ўтган йилларда бу шаҳарларнинг вайроналари топилди.
Танқидчилар Дониёр китоби сохта деб донг уриб келганлар. Улар, Бобил тарихида Белшазар исмли шоҳ бўлмаган, деган назариясини рўкач қилганлар. Бироқ кейин Бобилда топилган кўҳна ҳужжатлар Муқаддас Китобнинг ҳаққонийлигини тасдиқлади.
Хет халқи Муқаддас Китобдаги афсонавий бир халқ деган ғоя олимлар орасида кенг тарқалганди. Аммо ҳозирги Туркиянинг Богазкой ҳудудида топилган Хет халқининг пойтахти вайроналари бу халқ чиндан ҳам яшаганини исботлади.
Ишаё китобининг 20:1 да Оссурия шоҳи Саргон тилга олинган. Кўп йиллар давомида тарихшунослар: “Бундай шоҳ бўлмаган, чунки у ҳақда ҳеч қандай тарихий манбаларда ёзилмаган”, деганлар. Бироқ ҳозирги Ироқ ҳудудида шоҳ Саргон саройининг вароналари топилди.
Ерихо шаҳрида олиб борилган қазиш ишлари натижасида, шаҳар деворлари ҳақиқатдан ҳам ўпирилиб тушгани аниқланди. Бу ҳодиса Ёшуа китобида батафсил ёритилган.
Археология қазилмалари ҳам Муқаддас Китобнинг ҳаққонийлигини исботламоқда.
5 Тажриба.
“Муқаддас Китоб ҳақиқатдир, чунки ундаги барча ваъдалар ҳаётимизда амалга ошмоқда”. «Бинобарин, ким Масиҳга тегишли бўлса, у янги ижоддир. Эски ҳаёт ўтиб кетди, янгиси эса бошланди.» Қандай қилиб тажриба Муқаддас Китобнинг ҳаққонийлигини исботлай олади? Жуда оддий йўл билан – уни ўзингизда синаб кўринг, агар Муқаддас Китобга итоат қилсангиз Исо Масиҳга ўхшаб бораверасиз.
Авлиё Августиндан бошлаб то Мартин Лютергача, ҳар куни минглаб одамлар, эркагу аёллар ва ёш болалар асрлар давомида Муқаддас Калом туфайли ўзгармоқдалар. “Авлодлар оша, маданиятлар билан чекланмаган Муқаддас Китоб ҳақиқати сон–саноқсиз масиҳийларга чин севги ва савоб ишларга бой ҳаётни тақдим этди.”
“Муқаддас Китобнинг умумжаҳон таъсирига ҳам эътибор беринг: Муқаддас Китоб давлат қонунларига, санъат, этика, мусиқа, адабиёт ва жаҳон цивилизациясига беқиёс таъсирини ўтказди. Инсоният тарихидаги ҳеч қандай китоб бундай таъсирга эга бўлмаган. “Масиҳийлик” туфайли дунёда гуманитар беғараз ёрдам номутаносиб тарзда ҳамма соҳаларда, чунончи таълим, медицина, қонун, санъат, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва табиий фанлар соҳаларида кенг ривожланди.
——————————————————-
Хулосавий фикр: биз гуноҳларимиздан тавба қилиб, ҳар сафар очиқ юрак билан Муқаддас Китобни ўқир эканмиз коинотни яратган Худо, Ижодкор ва Нажоткор Эгамиз (агар Исога имон келтирган бўлсак) қалбларимизга гапиради. Наҳотки У мен билан гаплашмоқчи бўлса? У–я? Қандай қилиб мен бундай имкониятдан воз кечайин?