Mуқаддас Китобга кўра ҳақиқий эркакнинг тавсифи
Ушбу ҳикоя ҳашаматли дам олиш масканида таътил ўтказган бир оила ҳақидадир.
Кечки тушлик пайти.
Эр–хотин рестораннинг очиқ айвонида буюртма қилган таомларини кутиб
ўтиришарди.
Рестораннинг шундоқ орқа томонида янги қурилган бейсбол стадиони бор эди.
Питчер дўнглиги атрофига бир нечта огоҳлантирувчи ёзувлар: “дўнгликка
яқинлашманг!” дея дам олувчиларни огоҳ этиб турарди.
Эр–хотиннинг фарзандлари ташқарида ўйин билан банд бўлганлари учун,
овқатлангани ресторанга чиқиб улгурмаган эдилар.
Бир пайт, эр–хотин ёнидаги столда ўтирган стадион раҳбари кутилмаганда ўрнидан
сапчиб турди–да, овози борича: “Дўнгликни босма” деб бақира бошлади ва кўчага –
стадион томонга югуриб кетди.
Эр–хотин қараса, фарзандларидан бири питчер дўнглигининг қоқ ўртасида ўйнаб
ўтирган экан.
Стадион раҳбари болага қараб бақирди,
Уни ёқасидан ушлаб силкиди.
”Қулоғинг том битганми?! Айтдимку сенга дўнгликка чиқма, деб?! Огоҳлантирувчи
белгиларни кўрмадингми?”
Боланинг отаси уялиб кетди, ўғлидан қатиқ жаҳли чиқди.
У болани қўлидан ушлаб чеккага етаклаб кетди.
Болага: “Ўғлим, бу нима қилганинг? Бу амаки сенга дўнгликка чиқма, деб бақириб
айтганини наҳотки эшитмаган бўлсанг?” деб болани калтаклади.
Ота–бола хонасига қайтишаркан, бола отасига қараб: “Отажон, дўнглик ўзи нима?”
деб секингина сўради.
Бола ўзи тушунмаган буйруққа бўйсунмагани учун гап эшитди, калтак еди.
Бу ачинарли ҳолат, бироқ бундай воқеа атрофимизда кўп содир бўлади. Жамият
кичкина болаларга, йигитларга ва ўрта ёш эркакларга доим “бақиради”, улар
тушунмаган нарсани улардан талаб қилади.
2
Жамият уларга: эркак бўл! Эркак бўл! – деб талаб қилади.
Аммо ҳақиқий эркак қандай бўлиши кераклигини асло тушунтирмайди.
Қанчадан қанча эркаклар мушакли спортсменларнинг расмларини кўриб, ўзларини
камситилган ҳис қиладилар, чунки улар ҳеч қачон Шварцнегер бўла олмайдилар.
Эсимга бир воқеа тушиб кетди, бир йили мен дўстларим билан денгиз соҳилига дам
олгани борган эдим.
Кун давомида мен бир дўстим ёнига туриб қолдим, бизнинг бўй–бастимиз ва гавдамиз
бир хил эди, лекин дўстим менга қараганда анчагина мушакдор эди.
Бир қиз ёнимиздан ўтиб кетаётиб, шундай деди: “Ҳой келишган йигитлар, икковингиз
ҳам спортчилар журналида расмга тушсанглар бўлар экан, бирингиз спорт билан
шуғулланишдан олдинги ҳолатда, иккинчингиз эса кейинги ҳолатда.
Тўғрисини айтсам, бу гап икковимизга ҳам ёқди.
Эсимда, болалигимда бир таниқли актернинг овозини эшитиб, қандай чиройли овоз,
деб ўйлардим.
Катта бўлганимда, менда ҳам шундай овоз бўлсайди, деб ҳавас қилардим, афсус
бўлмади.
Бундан мен ёмонроқ эркак бўлдимми?
Кўпинча йигитлар эркак бўлиш ҳақида гапиришганда, кўпинча, биринчи жинсий
алоқани назарда тутадилар.
Демак, ўғил болалар шундай қилиб эркак бўлар эканда?
Рекламаларнинг аксарияти бизга эркакларнинг шундай бир суратини чизади: бўй
баланд, келишган, қўполроқ, эркин.
Чопқир тулпор минган бу эркакнинг орқасидан бир пода айғир отлар югуради, бу
отлар эркакнинг кучи, қудрати, жасорати ва эркинлигининг рамзидир.
Бўйи паст, ориқ, нимжон, тортинчоқ эркакчи?
Кўп дўстларимнинг оталари оиласини боқиш учун ишхоналарида кечгача қолиб
кетишарди ва фарзандларига керакли эътибор бера олишмасди.
Улар болалари билан кам вақт ўтказишарди, уларга меҳрини кўрсата олишмасди,
бағрига босишмасди.
3
Ким бундай хатога йўл қўйишни хоҳлаган бўларди?
90 йилларда эса эркаклар юмшоқ, ҳис–туйғуларига ўта берилган, беқарор, қийинчилик
олдида чекинадиган бўла бошлади.
Бу каби эркакларга ким тақлид қилишни истайди?
Энди–чи?
Атрофдагилар сизга: эркак бўл! Эркак бўл! – деб бақиради.
Ҳаётимиздаги кўп одамлар биздан нарсаларни кутади, биз уларнинг кутишларини
оқлашга ҳаракат қиламиз.
Борди–ю, уларнинг кутишларини оқламасангиз, бунинг оқибати калтакдан ҳам баттар
бўлади.
Сизни оёқ ости қилиб юборишади.
Шундай экан, бир савол пайдо бўлади:
Ҳақиқий эркак киши қандай бўлиши керак?
Эркакнинг қайси таърифи тўғри?
Бир ёзувчи шундай сатрларни ёзди:
“Эркак эркак бўлиб туғилмайди.
Жанг–жадал ҳам эркакни пайдо қилмайди,
Уйланиш, фарзанд кўриш, оилани боқиш ҳам одамни эркак қилмайди.
Қачонки йигит киши Худонинг кутишларини оқласа, Худо хоҳлаган инсон бўлиб
етишса, шунда у ҳақиқий эркак бўлади.
Бугун биз айнан ўша мавзу ҳақида гаплашамиз.
Суҳбатимиз марказида албатта Худо бўлиши керак.
Саволларимизга жавоб топишимиз учун Муқаддас Китобга мурожаат этишимиз
даркор.
Мен энди Масиҳга имон келтирганимда бир дўстим менга шундай деганди:
”Мен Худо истаган инсон бўлишни хоҳлайман.”
Ўшанда мен ичимда: бу гапи билан у нима айтмоқчи? – дегандим.
Мен Муқаддас Китобни ўқирдим.
Ибодат қилардим,
Жамоатга борардим.
Наҳотки буларнинг ҳаммаси мени Худонинг одамига айлантирмаган бўлса?
4
Мен жамиятимиздаги ҳар қандай одам сингари “ҳақиқий эркак” маъносини асло
тушунмасдим.
Одамни яратиш ғояси Худодан чиққан ва У эркакни яратган.
Демак, эркакка изоҳни Худо бера олади. Эркак ким эканини ва у нима қилиши
кераклигини Худо билади.
Бугун биз айнан шу мавзу ҳақида гаплашамиз.
(Бу ердаги баъзи ғоялар Роберт Левиснинг ”Эркак кишининг оталиги” китобидан
олинган).
Эркакликнинг тўғри тушунчаси ҳаммамизга ижобий таъсир қилади, зеро у оилавий
ҳаётнинг негизини ташкил қилади.
Ҳар бир вояга етган одам ҳақиқий эркак қандай бўлиши кераклигини билиши ва унга
амал қилиб яшаши лозим.
Биз буни ўз ўғилларимизга ўргатишимиз керак.
Аёллар эса доимо ўз эрлари учун ибодат қилишлари ва ҳақиқий эркакнинг
хислатларини ўз эрларида кўллаб–қувватлашлари шарт.
Бу бизнинг руҳий ДНКмизни ташкил қилиши керак.
Худонинг назарида ҳақиқий эркак қандай бўлади?
Келинг, тадқиқотимизни биринчи эркакдан бошлаймиз, биз ундан қандай сабоқ
олишимиз мумкин?
– Биринчи одам ҳақида ўйлаганимизда хаёлимизга шундай савол келади: ”Одам
Атонинг гуноҳи нима эди?”
— Олмани тишлаб еганими?
Ибтидо 3–боб, 1–6–оятларда шундай ёзилган:
Парвардигор Эгамиз ҳамма ёввойи ҳайвонларни ҳам яратган эди. Ўша ҳайвонлар орасида
анча айёри илон эди. Илон хотиндан:
— Ҳақиқатан ҳам Худо, боғдаги биронта дарахтнинг мевасидан еманглар, деб айтдими?
— деб сўради.
Хотин илонга:
5
— Йўғ–э, биз боғдаги ҳамма дарахтларнинг мевасидан ейишимиз мумкин, — деб жавоб
берди. — Лекин Худо, боғ ўртасидаги дарахтнинг мевасидан еманглар ҳам, тегманглар
ҳам, акс ҳолда, ўласизлар, деб айтган.
Илон эса хотинга:
— Йўқ, ўлмайсизлар, — деди. — Чунки Худо биладики, сизлар бу мевалардан есангиз,
кўзларингиз очилиб, сизлар ҳам барча яхши ва ёмон нарсаларни биладиган бўлиб,
Худога ўхшаб қоласизлар.
Хотин қарасаки, ўша дарахт кўзга чиройли кўринади, мевалари жуда ейишли экан.
Хотин: “Қанийди мевалар менга донолик ато қилса”, деб орзу қилди. У дарахтнинг
мевасидан олиб еди, кейин ёнида турган эрига ҳам берди. Эри ҳам еди.
6–оятда ”ёнида турган” деган сўз бирикмасига эътибор бердингизми?
Демак, Одам Ато Момо Ҳавонинг ёнида эди. Одам Ато Момо Ҳавони гуноҳ қилишдан
тўхтатиш учун нима қилди?
Одам Ато унга нима деди?
Ҳеч нарса.
У индамай тураверди.
Одам Ато, қара хотининг даҳшатли нарса қилмоқчи.
Унга бирон нарса айтмайсанми?
Уни гуноҳ қилишдан қайтармайсанми?
Наҳотки Худонинг меҳрибонлигини писанд этмасанг.
Қара, ахир Худо билан ҳар куни мулоқотдасан.
Мукаммал бир дунёда яшаяпсан.
Еганинг олдингда, еманганинг ортингда.
Ҳаётингдаги мақсадинг буюк – буюк одамзод наслини дунёга келтирасан, борлиққа
ҳукмронлик қиласан.
Момо Ҳаво, сен–чи? Худо сенга қандай ёмонлик қилди, нега Унга итоатсизлик
қилмоқчисан?
Одам Ато, унга бирон нарса айтмайсанми?
Нега индамай турибсан?!
Одам Ато, хотининг илон билан суҳбат қуряпти, бўлмағур гапларини эшитяпти.
Қара, илон уни васвасага соляпти, бирон нарса қилмайсанми?
Ана у мевага қўлини узатди.
Гапирсангчи!
6
Энди кеч қолдинг.
Ана, Одам Атонинг биринчи гуноҳи ойдек равшан.
Илон Момо Ҳавони васвасага солганда, Одам Ато унинг ёнида эди.
Одам ер юзида қилган биринчи гуноҳи – унинг бефарқлиги бўлди.
У ҳеч нарса қилмади.
Мана, биз Одам Атони бефарқликда айблашимиз мумкин.
Мен Одам Атони қўлини чўнтагига солиб тургандай тасаввур қиламан, аслида эса бунинг
имкони йўқ эди, ахир унинг кийими йўқ эди.
Биз Одам Атодан хафа бўлишга ҳақлимиз, ахир унинг бефарқлиги ҳаммамизга – ҳар бир
тирик жонга зиён етказди.
Иблис Момо Ҳавони алдашига у йўл қўйди.
Хотини унинг ёнгинасида туриб, гуноҳ қилди.
Мана орадан, минглаб йиллар ўтди, бироқ сиз ҳам, мен ҳам ҳозир ўша бефарқликнинг
аччиқ оқибатларидан азият чекмоқдамиз.
Бироқ Одам Атони айблашдан олдин, эсимизда тутайлик Одам Атонинг бу иллати ҳозир
ҳам масиҳийлар орасида бор.
Келинг, масиҳий эркаклар ва аёллар орасида бир беллашув ўтказиб кўрайлик:
Сажда хизматида ким фаол иштирок этади аёлларми эркакларми?
Албатта аёллар.
Жамоат аъзолари орасида эркаклар кўпми ёки аёлларми?
Аёллар яна ютди.
Жамоат йиғилишларига ким кўпроқ қатнашади аёлларми эркакларми?
Аёллар ютди.
Шогирд орттириш гуруҳлари,
Ёшлар гуруҳлари,
Ҳамду сано гуруҳлари,
Кўнгилли хизматчилар гуруҳи,
Буларнинг ҳаммасида аёллар фаол қатнашади.
7
Бу масалада аёлларнинг қўли баланд келди.
Аёллар хизмат билан банд.
Эркаклар–чи, улар қаерда?
Улар Одам Атога тақлид қилиш билан овора.
Улар бефарқ.
Мен чўпонлик қилган жамоатимда ёшлар гуруҳининг етакчиси бир неча йил давомида
итоатсиз болалар билан яхшигина тил топишадиган бўлди.
Қандай қилиб?
Биз кўп йиллик тажрибадан шуни билиб олдикки, итоатсиз боланинг ортида кўпинча
бефарқ ёки йўқ бўлган ота турган бўлади.
Отани ҳеч қаердан топиб бўлмайди.
Итоатсиз, бебош болалар ҳаётларида катта жудоликка дуч келганлари боис, бу оғриқ
уларнинг нохуш феъл–атворида акс этарди, бундай ҳолат етакчиларимизнинг бу
болаларга меҳрини уйғотарди.
Бундай болаларнинг қалбидаги бўшлиқни биз қўлимиздан келганча тўлдиришга ҳаракат
қилардик.
Бир куни маҳбуслар қамоқхона ходимидан: “Илтимос, оналар кунига откриткалар олиб
келинг”, деб илтимос қилишди. Эртаси куни у бир каробка откриткаларни олиб келди,
маҳбусларнинг ҳаммаси откриткалардан олиб, оналарини табриклаб жўнатди.
Ҳамма бундан хурсанд бўлди.
Орадан вақт ўтди. Оталар куни яқинлашди. Қамоқхона ходими маҳбусларга оталар
кунига аталган бир каробка откриткалар олиб келди.
Аммо бирорта маҳбус ҳам откриткага қўл теккизмади.
Бирортаси ҳам.
Қамоқхонадаги маҳбуслардан тахминан 70% отасиз ўсган.
Эътиборсиз, бефарқ ота билан ўсган фарзандлар ҳаётларида катта бадал тўлайдилар.
Бефарқ ота фарзандларига кучли руҳий жароҳат етказади.
Эркак доимо хотинига: ”Болаларни жамоатга сен олиб бор,
8
Улар билан ўзинг ибодат қил,
Дарсларини ўзинг қилдир. Тарбия — онанинг иши, деган эркаклар Одам Атога тақлид
қилган бўладилар.
Эркаклар, сизларнинг бефарқлигингиз қандай оқибатларга олиб келишини
биласизларми?
Билиб қўйинг, ҳар бир бефарқ ота кетида вайроналарни қолдиради.
Одам Атонинг бефарқлиги ҳозирги кунда ҳам атрофимизни барбод қилмоқда, унинг
аччиқ оқибати бугун ҳам тирик.
Муқаддас Китобга кўра, ҳақиқий эркак биринчидан – бефарқ бўлишдан бош тортади.
Келинг, Ибтидо 3–боб, 8–12–оятларни ўқишда давом этайлик:
Оқшом пайти шабада эсиб турганда, одам ва хотини боғда Парвардигор Эгамизнинг
юрганини билдилар. Улар Парвардигор Эгамизнинг назаридан қочиб, боғдаги дарахтлар
орасига яшириндилар. Парвардигор Эгамиз:
— Қаердасан? — деб одамни чақирди. Одам:
— Мен боғда юрганингни билдим–у, яланғоч бўлганим учун қўрқиб, яшириндим, —
деди.
— Яланғоч эканингни сенга ким айтди? — деб сўради Худо. — Ёки Мен, еманглар, деб
амр этган дарахтнинг мевасидан едингми?
Одам жавоб берди:
— Ўзинг менга берган хотин ўша дарахтнинг мевасидан менга берди, мен ҳам едим.
Эркак қўлини бигиз қилиб, хотинига ўқтаганини сездингизми?
Йўқ, Одам Ато художўй одам эди, у жавобгарликни ўз бўйнига олди.
Бир куни катта синф ўқувчиси дарсга китоб олиб келмади.
Ўқитувчи ундан: “Китобинг қани?” деб сўради.
Ўқувчи: “Китобим йўқолиб қолди,” деди.
“Китобинг йўқолдими? – деб асабий сўради ўқитувчи, – Китобинг оёқ чиқариб,
айлангани чиқди–ю йўқолиб қолдими? Ундан кўра, гапни тўғри тузиб, ҳақиқатни айтсанг
бўлмайдими?”
Ўқувчи жавобгарликни ўз бўйнига олишни асло истамасди.
Ўқитувчи эса шаштидан тушмасди, у ўқувчининг йўлини тўсиб, қани тўғрисини айт, деб
туриб олди.
Шунда ўқувчи бошини куйи солиб: “Китобни мен йўқотдим” – деб ҳақиқатни тан олди.
Қилган ишимиз учун жавобгарликни ўз бўйнимизга олишимиз керак.
9
Одам Ато буни ўрганиши керак эди.
Ибтидо 3–боб, 12–оятда Одам Ато Худога ”Ўзинг менга берган хотин”, деб айбни Худога
тўнкади қўйди.
У Худога, Ўзинг менга шундай ахмоқ хотин бердинг, ўша хотин мени бу ишни қилишга
мажбурлади, дегандай бўлди.
Наҳотки?
Ахир, хотин сенинг қўл–оёғингни боғламади, ўша мевани мажбурлаб, оғзингга солмади.
Наҳотки, сен йўқ, мен бу мевани емайман, деб айта олмаган бўлсанг, Одам Ато?
Тўғрисини айтсанг бўлмайдими?
Афсуски, Одат Атонинг бу иллати 21 асрда ҳам авж олиб бормоқда.
Қанчадан қанча оталарни суд маҳкамасига чақириб, фарзадларига алимент пулини
тўлашга мажбур қилишяпти?
Улар жавобгарлик деган нарсани биладими?
Жамиятимизда зўравонлик авж олмоқда.
Бу ниҳоятда ачинарли ҳолат.
Бу зўравонликлар учун жавобгар шахслар ким?
Бир куни биз дўстларимиз билан волейбол ўйнаб, бехосдан ибодатхона деворини бузиб
қўйдик, шунда мен ибодатхона хизматчисига қўнғироқ қилиб, нималар бўлганини
айтдим.
У менга деворни қай тарзда тузатиш кераклигини батафсил тушунтириб берди–да,
гўшакни осиб қўйди.
Деворни тузатишда у бизга ёрдам бермади ва буни атайин, бизга жавобгарликни ўргатиш
учун қилган эди.
Деворни биз бузган эдик, шунинг учун ҳам уни ўзимиз тузатишимиз керак эди.
Мен вояга етганимдан кейин отам менга: “Ўғлим, энди сен ҳам оиламиз бюджетига пул
ажратишинг керак”, деб айтганларида, буни ўз ҳамёнини тўлдириш учун эмас, балки
мени жавобгарликка ўргатиш учун қилган эдилар.
Ахир, мен вояга етдим, ота–онамнинг ёнига кириб, уларга моддий томондан ёрдам
беришни бошлашим керак эди.
Ҳақиқий эркак бошқаларни оқлайди, ўзини эмас.
У бефарқ бўлишдан бош тортади, жавобгарликни ўз зиммасига олади.
Демак, художўй эркак тафсифининг иккинчи қисми: у жавобгарликни ўз бўйнига олади.
10
Тавсифнинг 3–қисми
Сибирга бўлган саёҳатларимнинг бирирда мен дўстимнинг онаси билан гаплашдим.
Мен уларнинг кватирасида кўп маротаба қолган эдим ва оиласини яхши билардим.
Мен онахондан: ”Хизматингиз қандай бўляпти?” деб сўрадим.
У катта табассум қилиб, менга аёлларга дарс ўтаётганини ва Якшанба кунлари болалар
билан шуғулланаётганини айтди.
Бу аёлнинг энергияси жўшиб турарди, у жуда яхши Хушхабарчи эди.
Бироқ у бир дақиқa жим бўлиб қолди, сўнг ўтинч билан: “Илтимос, эрим учун ибодат
қилинг” деди.
Мен уни яхши кўраман, лекин оиламнинг руҳий етакчиси бўлиш менга оғирлик қиляпти.
Демак художўй эркак биринчидан: бефарқ бўлмайди,
Иккинчидан – жавобгарликни ўз бўйнига олади
Учинчидан – ҳис–туйғуларига асир бўлмай, жасорат билан етакчилик қилади.
Эфесликларга мактуб 5–боб, 23–оятда шундай ёзилган:
“Масиҳ имонлилар жамоатининг боши бўлгани каби, эр ҳам хотиннинг бошидир. Масиҳ
Ўз танаси бўлган жамоатнинг Нажоткоридир.”
Демак, эркак ўз оиласининг бошидир.
У меҳр билан оиласини бошқариши, уларни етаклаши керак.
Ҳар бир эркак Худо томонидан етакчи қилиб тайин этилган, ўша етакчи вазифасини
бажаринг.
Оиланинг боши ўзингиз бўлинг.
Эфесликлар 5–боб, 25–27–оятларда шундай ёзилган:
Эй эрлар, Масиҳ жамоатни яхши кўриб, Ўзини жамоат учун фидо қилганидай, сизлар ҳам
хотинларингизни шундай яхши кўринглар. Масиҳ жамоатни сув ва Худонинг каломи
орқали поклаб, муқаддас қилиш ниятида Ўзини фидо қилди. Жамоатни Ўз ҳузурига
келтирганда, жамоат ҳар қандай ғубор, ажин ва доғдан холи бўлиб, улуғвор, муқаддас ва
бенуқсон бўлиши учун Масиҳ Ўз жонини аямади.
Муқаддас Китобнинг ушбу оятларида эркак кишининг хотинига нисбатан
жавобгарликлари ҳақида ёзилган.
Исо Масиҳнинг жамоатга бўлган севгиси, эркакнинг хотинига бўлган севгисига
қиёсланган.
Аниқроқ айтадиган бўлсак, Исо пок ва муқаддас жамоатни истагани каби, эркаклар ҳам
пок ва муқаддас хотинни исташлари керак.
11
Исо жамоатни поклаш учун КЎП МЕҲНАТ қилгани сингари, эркаклар ҳам хотинларини
пок сақлаш учун кўп МЕҲНАТ қилишлари керак.
Оиланинг руҳий етакчиси ким бўлиши керак?
Эр.
Ким оилани ибодатда бошқариши керак?
Худо билан сокин вақт ўтказишда ким оилани бошлаши керак?
Эр.
Мен йиллар давомида жамоатдаги кўп аёллар билан суҳбат қурдим. Аксарият ҳолларда
бу аёлларнинг руҳий ўсишига айнан эрлари тўғоноқ бўлишарди. Уларнинг жамоатга
боришларига, хизмат қилишларига йўл қўйишмасди.
Бир кун келиб, Худо бу эркакларни қилмишлари учун албатта тарбиялайди.
26–оятга кўра, айнан эркаклар ўз хотинларини Худонинг Каломи орқали поклаб,
муқаддас қилишлари керак. Ўз вазифасини бажармаган эркаклар Худо олдида жавобгар
бўлади.
Масиҳий эркак ўз аёлининг пок бўлишини, Масиҳ каби бўлиб ўзгаришини исташи керак
ва бу йўлда унга кўмак бериши ва етаклаши керак.
Эй эрлар, хотинларингиз тобора Масиҳга ўхшаб боришлари учун, уларни етакланглар.
28,29–оятларда шундай ёзилган:
Эрлар ҳам ўз хотинларини ўз таналарини севгандай севишлари керак. Ўз хотинини
севган эркак ўзини севган бўлади. Ҳеч ким ҳеч қачон ўз танасини ёмон кўрмайди.
Аксинча, уни озиқлантириб, парвариш қилади. Масиҳ ҳам Ўз жамоатини худди шундай
озиқлантириб, парвариш қилади.
Эрлар, хотинларингизни севинглар, уларга нисбатан меҳр–оқибатли бўлинглар, уларни
хавфсизлик ва қулайлик билан таъмин этинглар.
Буларни қилиш учун одатда ҳис–туйғуларимиз бизга қаршилик кўрсатади.
Аммо Исо ҳам хочга михланганда, хочдаги азоблар унинг ҳис–туйғуларига хуш ёқмагани
аниқ.
Исо хочда жон беришини жуда яхши биларди.
Бироқ, У ўз ҳис–туйғуларини деб, хочдаги азоблардан воз кечмади.
Шундай экан, ҳис–туйғуларимизга алданиб қолмайлик, уларни деб, бошқаришдан воз
кечмайлик.
Агар сиз, хотинимга бўлган севгим йўқ бўлди, унга бўлган ҳис–туйғуларим адо бўлди,
десангиз, шартсиз севги билан қуролланинг.
Шартсиз севги ҳис–туйғуларга АСЛО таянмайди.
У бевосита иродамизга боғлиқ.
12
Эркак киши бошқаришда ҳис–туйғуларига бўйсунмай, Исога тақлид қилиши шарт.
Демак, художўй эркак бефарқ бўлмайди, жавобгарликни ўз бўйнига олади,
ҳис–туйғуларига қарамай жасорат билан бошқаради.
Бундай эркакнинг 4–тавсифи қўйидагича:
У мукофот олиш учун фақат Худога қарайди.
Одам Ато ман этилган мевани еганда, шайтон ваъда қилган мукофот Худоникидан анча
яхши бўлади, деб ўйлаганди.
Инсоният тарихи давомида шайтон одамларга: “Айтганимни қил, сенга баракат
бераман”, деб аладаб келмоқда.
Шунинг учун эркаклар бир кечалик лаззат учун фоҳишалар олдига боришади.
Бироқ, ўз хотинларига содиқ қолган эркаклар абадий мукофотга сазовор бўладилар.
Кун бўйи ишлаб, уйга чарчаб қайтган эркак телевизор кўриб, бир кечалик кўнгил очиш
дастурини кўриб, дам олади.
Ишдан уйга қайтган эркак болалари билан вақт ўтказса, уларнинг бутун ҳаётига таъсир
ўтказади.
Биз буюк мукофот учун Худога қарашимиз керак.
Худога итоат қилинг, ва Унинг Ўзи сизни мукофотлайди.
Хитой тилида шундай бир мақол бор: “Ўғил отани кўмиш учун чуқур қабр қазиши
керак”. Бунинг маъноси шундай: оталаримизнинг ҳаётимиздаги намунаси бизга жуда
кучли таъсир кўрсатади.
Бир Хитойлик масиҳий ўз отаси ҳақида шундай хотираларни ўртоқлашди:
“Менинг отам ҳар доим охирги ётиб, энг биринчи бўлиб турарди.
У доимо Муқаддас Китобни ўқирди, уни таҳлил қиларди. Худо билан вақт ўтказарди,
Бутун борлиғи билан Худога интиларди.
Шунинг учун, отам оламдан ўтганларидан кейин, мен отамнинг Муқаддас Китобини
очиб, отам китоб четига ёзган сўзларни ўқиганимда, гўёки отамнинг ички дунёсини
кўргандай бўлардим.
Мен доим отам билан фахрланардим.”
Художўй ота заминий ҳаёти тугагандан кейин ҳам фарзандларига таъсир қилишдан
тўхтамайди.
13
Бугун кунингиз оғир бўлдими?
Ҳаммасидан воз кечишга тайёрмисиз:
Забур 26–сано, 12–оятда шундай ёзилган:
Ғанимларим қўлларига топширма мени.
Ахир, сохта гувоҳлар, ноҳақ айбловчилар
Менга қарши чиқдилар.
Бу оятларда Довуд ҳаётидаги қийинчиликлари ҳақида гапиряпти. У вазиятнинг фақат
ёмон томонларини: қийинчилик, сохталик, қаршиликни кўрмоқда, ўзини руҳий саҳрода,
қақраган чўлда тасаввур қилмоқда.
Балки, сиз ҳам ҳаётингизда айнан шундай вазиятга тушиб қолгандирсиз.
Бундай вазиятда Довуд Худодан юз ўгириши керакдир?
Худодан кўнгли совуши керакдир?
Йўқ, 13–ояда Довуд шундай ёзади:
Шубҳам йўқ, тириклар диёрида
Эгамнинг эзгулигини албатта кўраман.
Нега Довуд қийин дамларда ҳам Худодан узоқлашмади?
Чунки Довуд Эгамизнинг эзгулигига ишонарди. Уни ўз кўзи билан кўрмаса ҳам Худога
умид боғларди.
Шубҳам йўқ, дейди Довуд, бир кун келиб, мен Эгамизнинг эзгулигини албатта кўраман.
14–оятда Довуд гапида давом этиб дейди:
Эгамизга умид боғла,
Дадил бўл, юрагингга далда бер,
Эгамизга умид боғла!
Довуд ўзига ўзи далда бермоқда. У Эгамизга умид боғлаяпти. Бу умиди уни уятга
қолдирмади. Худо Довудни ташлаб қўймади.
Мусонинг мисоли ҳам бизга худди шу нарсани ўргатмайдими?
Ибронийлар 11–боб, 24–26–оятларда шундай ёзилган:
“Мусо вояга етганда имони туфайли фиръавн қизининг ўғли деб аталишни рад этди. У
гуноҳ қилиб, вақтинчалик ҳузур–ҳаловатда яшашдан кўра, Худонинг халқи билан бирга
азоб–уқубат чекишни ўзига раво кўрди. У келажакдаги мукофотни кўзлагани учун
Масиҳни деб хўрланишни Мисрнинг хазиналаридан афзал деб билди.”
14
Мусо дунёнинг энг зўр саройида – Миср саройида катта бўлган.
Ўша даврда Миср энг буюк давлат эди.
Мусо дунёнинг энг аъло табақасида тарбия олди.
Дунёнинг 1–ўрнида турган буюк фиръавн оиласида ўсди.
Унинг мартабаси ва имтиёзлари ҳақида бир ўйлаб кўринг.
Зиёфатлари, дабдабасини кўзингиз олдига бир келтиринг.
Қудрати ва ҳокимияти ҳақида ўйланг.
Бироқ,
Мусо бу нарсаларга руҳий назар билан қараганда, ўз етуклиги туфайли буларнинг
қуйидаги иллатларини кўра олди:
Фиръавн оиласининг ҳаёт тарзи гуноҳкор эканини у кўра олди,
Дабдаба ва бойлик вақтинчалик эканини тушунди,
Буларнинг абадий аҳамияти йўқлигини билди.
Ҳаммаси буғдай йўқ бўлиб кетишини англади.
Шунинг учун буларнинг ҳаммасидан воз кечди.
Мусо фиръавн саройидаги ҳузур–ҳаловат вақтинчалик эканини тушунгани учун Худога
эргашди, келажакдаги мукофотни у афзал кўрди. Чунки Масиҳ туфайли олинадиган бу
мукофот абадийдир.
Сиз–чи?
Мукофот олишни исташ ёмон эмас.
Мукофот ортидан қувиш ҳам аслида тўғри иш.
Аммо сиз қайси мукофот орқасидан қувяпсиз?
Йилтираб порлаб турган вақтинчалик заминий мукофотни истаяпсизми?
Ёки Худо берадиган абадий мукофотни хоҳлайсизми?
Бир куни мактабда йигитлар, қизлар билан юрмайдиган, бир дўсти устидан кулиб уни
мазах қилишди: “сен эркак эмассан”, деб уни хақорат қилиб, сўкишди.
Йигит эса уларга шундай жавоб қайтарди:
Ҳақиқий эркак бефарқ бўлмайди, жавобгарликни ўз бўйнига олади,
Ҳис–туйғуларига қарамай, жасорат билан етаклайди, Худодан мукофот кутади.
У шу сўзларни айтди–ю, мазахчилар олдидан кетди.
Бу йигитга ҳақиқий эркакликни отаси ўргатганди.
Эй эркак, сен қайси йўлдасан?
Эй аёл, эрингга ҳақиқий эркак бўлишига далда беряпсанми?
Эй ота–оналар, ўғилларингни ҳақиқий эркак қилиб тарбиялаяпсизларми?
———————————————————-
Шекспир ўз асарида шундай бир саҳнани тасвирлайди:
15
Марк Антоний видолашув нутқида шундай деганди:
“Бу одам ҳаётда шу қадар меҳрибон эдики, унинг барча фазилатлари вужудида гўзал
бир тарзда уйғунлашиб, унинг ҳақиқий эркаклигидан – юксак инсонпарварлигидан
далолат берарди. Буни табиатнинг ўзи бутун дунёга эълон қилиши мумкин”.
Биз ушбу мақолада ҳақиқий эркакнинг тафсифини бердик, эшитганларингиз ҳақида
мулоҳаза қилинг.
Масиҳий эркакнинг феъл–атвори айнан шундай бўлиши керак, тўғри, дунё буларни
қабул қилмайди, бироқ Исо Масиҳ бундай одамни кўрганда: “Мана бу ҳақиқий
эркак!” деб айтади.